Ўзбекистонга 2022 йилнинг биринчи чорагида 1,46 млрд долларлик пул ўтказмалари келиб тушган. Бу ҳақда «Дарё»га Марказий банк ҳисоботидан маълум бўлди.
Жорий йилда МДҲ давлатларидан 1 млрд долларлик шахсий трансфертлар келиб тушган. Бунда энг кўп кўрсаткич Россия ва Қозоғистон ҳисобига тўғри келади — мос равишда 969,4 млн доллар ва 93,7 млн доллар.
Украинадан пул ўтказмалари 600 минг долларга қисқариб 3,5 млн долларга тушди.
Қолган мамлакатлар орасида энг кўп АҚШдан шахсий трансфертлар келиб тушмоқда — 116,7 млн доллар. Бундан ташқари Кореядан 66,5 млн, Туркиядан 48,7 млн долларлик пул ўтказилган.
Ўзбекистонга ва Ўзбекистондан ўтказилган шахсий трансфертлар фарқи — 1 млрд доллар.
Аввалроқ Ўзбекистонда компанияларга киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар кескин камайгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)