• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Молия

    Нафақат пул топиш, балки уни тўғри сарфлаш ва сақлаш ҳам муҳим — Ўзбекистондаги омонатлар ҳақида асосий маълумотлар

    Молиявий томондан яхши яшашда юқори даромад топишдан ташқари уни тўғри сарфлаш ҳам муҳим омил саналади.

    Афсуски, аҳолининг катта қисми молиявий саводхонликдан хабардор эмас.

    Яна ҳаёт фақат бугундан иборатдек яшайдиганлар, топган пулини керак-керакмас нарсаларга беҳуда сарфлайдиганлар ҳам кам эмас.

    Бироз бўлса-да иқтисодиётдан хабардор, мамлакатдаги инфляция ҳолатини кузатиб бораётган аҳолининг маълум қисми эса омонатларга қизиқиш билдириб, даромадининг маълум қисмини банкка топширмоқда.

    Бугун «Дарё» нашри омонат ўзи нима, унинг қайси турлари фойдали ва омонат очаётган истеъмолчи нималарни билиши кераклиги ҳақида муҳим маълумотлар билан бўлишади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Банкларга қўйиладиган омонатлар ўзи нима?

    Омонат — бирор шахснинг маълум миқдордаги пул маблағларини банкка белгиланган муддатга фоизли ёки фоизсиз, маълум шартлар асосида жойлаштиришдир.

    У халқ тилида омонат, расмий тилда эса депозит деб юритилади.

    Аҳолида омонатларга қизиқиш кун сайин ортиб бормоқда. Улар маблағларини сақлаш ва кўпайтириш мақсадида банкка «омонат» топширадилар.

    Омонат очаётган шахс банкка маълум муддатга пул қўяди. Муддат тугагач, пулини фоизи билан қайтариб олади. Омонат тури тўғри танланиб, жойланадиган пул катта суммани ташкил этса, у тушум манбаига ҳам айланиши мумкин.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ўзбекистонда кўп фойдаланиладиган омонат турлари

    Талаб қилиб олинганда қайтарилувчи омонатлар — ушбу омонат турида топширилган пул маблағлари учун қатъий чекланган муддат белгиланмайди.

    Яъни истеъмолчи исталган вақтда омонатини қайтариб олиши мумкин. Бироқ бу турдаги омонатлар одатда кам фоизлар асосида ёки фоизсиз бўлади.

    Муддатли омонатлар — улар маълум муддатга – 3, 6, 9 ой, бир йил ёки ундан кўп муддатга қўйилади.

    Бунда маблағлар банк ва мижоз ўртасида тузилган шартномада белгиланган муддат тугагач қайтарилади. Ҳисобланган фоизлар эса омонатлар муддати даврида — ҳар уч, олти ойда ёки муддат тугагач тўланиши мумкин.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Жамғарма омонатлар — бу турдаги омонатларнинг ўзига хослиги — уни маълум мақсадларда тўплаш ва сарфлаш мумкин.

    Ундан асосан ўқиш учун ёки машина, квартира олиш мақсадида кўп фойдаланилади.

    Омонат одатда узоқроқ муддатга қўйилади ва уни исталган вақтда тўлдириш имкони бўлади. Бу имкон барча омонат турларида ҳам бўлавермайди.

    Омонат жойлашнинг афзалликлари нимада?

    Инсон ҳаёт экан, унинг эҳтиёжлари кун сайин ортса ортадики, камаймайди.

    Айтайлик, беш миллион ойлик маош билан рўзғор тебратаётган тадбиркорнинг маош миқдори 10 миллионга етса, уни ҳам «жойи чиқиб», кейинги ойликкача тугатилиши мумкин.

    Яъни тенг ярим миқдорида етган ойлик, икки баробар кўп бўлганида ҳам ўшанча муддатда сарфланади.

    Ана шундай пул ишлатишда эҳтиётсизлик қиладиганлар учун омонатлар тўғри ва фойдали ечим бўла олади.

    Муддатли ва жамғарма омонатлар пулларни нафақат тежаш, балки кўпайтириш учун ҳам яхши ва ишончли усул саналади.

    Банкка маълум миқдордаги маблағни жойлаб, ўша муддат фоизларини қўшимча маблағ кўринишида олиш мумкин.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Масалан, йиллик 14% инфляция даражаси ҳолатида маблағни йиллик 18% ставкали банк омонатига қўйиш орқали, уни нафақат инфляциядан ҳимоялаш, балки 4% қўшимча даромад қўлга киритиш мумкин бўлади.

    Қолаверса, қўйилган омонатлар давлат кафолати остида ҳимояланади.

    Омонат бўйича фоизлар нима дегани?

    Омонат бўйича фоизлар — банк томонидан омонатчининг маблағи ишлатилганлиги учун тўланадиган пул миқдори ҳисобланади.

    Ҳисоб-китобларни соддалаштириш учун «йиллик фоиз ставкаси» тушунчаси қўлланилади.

    Фоизлар қўйилган омонат миқдори ва ойдаги кунлар сонига қараб ўзгаради.

    Қандай фоиз ставкалари истеъмолчи учун фойдалироқ саналади?

    Оддий фоизлар — омонат фоизига асосланган фоизлар саналади.

    Масалан, икки йиллик муддатга йиллик 18% ставкасида оддий фоизларда ҳисоблаш шарти билан 1 млн сўм миқдорда омонат очилса:

    • Бир йилдан сўнг омонат 1,1 млн сўмга айланади;
    • Омонат муддати тугагач, яъни икки йилдан кейин, пул миқдори 1,3 млн сўмни ташкил этади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мураккаб фоиз ставкасида фоизларни капитализация қилиш белгиланган даврларда (ойлик, чораклик, йиллик) ҳисобланган фоизларни омонатнинг асосий суммасига қўшилиши ҳисобланади.

    Масалан, икки йил муддатга йиллик 18% ставкасида мураккаб фоизларда (йиллик капитализация) ҳисоблаш шарти билан 1 млн сўм миқдорда омонат очилса:

    • Бир йилдан сўнг маблағ 1,18 млн сўмга айланади;
    • Омонат муддати тугаганидан, яъни икки йилдан сўнг 1,39 млн сўм миқдорида қайтариб олиш мумкин, чунки иккинчи йилда 18% бошланғич бошланғич 1 миллион сўм учун эмас, балки 1,18 млн сўмга нисбатан қўлланилади.
     

    Омонатчи учун муҳим!Банклар омонат шартномаси муддати тугагунга қадар омонат фоиз ставкасини ва фоизларни ҳисоблаш усулини ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас!

    Омонатчи қандай молиявий ҳуқуқларни билиши керак?

    Банк ва омонатчи ўртасидаги шартнома ёзма шаклда тузилгани маъқул. Истеъмолчи шартномани имзолашдан аввал ҳар бир пунктни алоҳида эътибор билан ўқиб чиқиши керак.

    Шартнома омонатчининг маблағи банк ҳисобига тушган кундан бошлаб кучга киради.

    Банк шартномасида «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ кафолатланганлиги ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.

    Банк томонидан банк омонат шартномаси шартларига омонатчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли бир томонлама ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди.

     

    Омонатчи учун муҳим!

    Банк мутахассисининг маслаҳатига мурожаат қилингандаги кутиш вақти 30 дақиқадан ошмаслиги керак.

    Мақолада Марказий банкнинг «Finlit.uz» сайтидаги маълумотдан фойдаланилди.

    27.06.2022, 17:31   Изоҳ (0)   45746
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга қайси давлатлардан кўпроқ пул ўтказилиши маълум бўлди

    27.06.2022, 16:59

    Қўлланма: микроқарз нима, уни олиш тартиби ва муддатлари қандай?

    27.06.2022, 13:59

    Валюта сақлаш комиссиясидан қочиш: россияликлар Ўзбекистонга чет эл пулларини ўтказмоқчими?

    23.06.2022, 20:05

    Россиянинг дефолт бўлишига саноқли кунлар қолгани тахмин қилинди

    23.06.2022, 11:39

    Ўзбекистонда доллар курси Украинадаги урушдан аввалги ҳолатига қайтди

    22.06.2022, 21:21

    Ўзбекистонда рубль курси биринчи марта 200 сўмдан ошди

    22.06.2022, 19:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.