21 июнь куни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов даволаниш учун Германияга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда Turkmen News.
Ашхободдан парвоз қилган Boeing 77-200 LR йўловчи самолёти маҳаллий вақт билан 6:40 да Мюнхен аэропортига қўнган, сўнг Франкфуртга учиб кетган.
Нашр маълумотларига кўра, кичик Бердимуҳамедов Мюнхендаги касалхоналардан бирига кетган ва Туркманистонга 23 июнь куни қайтиб келади.
Бунинг билвосита исботи сифатида нашр қайд этишича, душанба кунлари давлат раҳбари одатда ҳудудлар раҳбарлари билан ишчи мажлисини ўтказади, бироқ 21 июнь куни давлат нашрлари янгиликлари орасида президент фаолияти ҳақидаги репортажлар эълон қилинмаган.
Бундан ташқари, бу борт йўловчи самолёти бўлишига қарамасдан («Туркманистон ҳаво йўллари уни 2021 йил июнида олган), собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов, президент авиапаркида VVIP-кофигурацияли бошқа учта Boeing бўлишига қарамасдан, айнан ундан кўпинча ўз парвозлари учун фойдаланган.
Сердар Бердимуҳамедов июнь бошида худди шу самолётда Саудия Арабистонига умра сафарига бориб келган эди.
Изоҳ (0)