• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бельгия Конго ҳукуматига Патрис Лумумбанинг тилла тишини топширди. 60 йил аввал сиёсатчи қатл қилиниб, жасади кислотада эритиб юборилган эди

    20 июнь куни Бельгия ҳукумати Конго Демократик Республикасига мустақил Конгонинг биринчи бош вазири Патрис Лумумбага тегишли деб тахмин қилинаётган тилла билан қопланган тишни топширди. 1961 йилда ўлдирилган Лумумбага тааллуқли бўлган бошқа қолдиқлар йўқ, деб ёзади Meduza.

    Патрис Лумумба (ўнгда) 1960 йил декабрида ҳибсга олингач, аскарлар қуршовида турибди

    Патрис Лумумба (ўнгда) 1960 йил декабрида ҳибсга олингач, аскарлар қуршовида турибди
    Фото: AFP

    Ёдгорлик Бельгия қироли Филипп ўз мамлакати томонидан Африкадаги собиқ мустамлакаси Конгода содир этилган суиистеъмоллар юзасидан «жуда чуқур афсуслар» билдирганидан кейин топширилди.

    Брюсселдаги маросим чоғида Бельгия бош вазири Александр де Кро Лумумбанинг қариндошларига қолдиқларнинг топширилиши жуда кечга қолганини айтди. «Бельгия Конго халқи асосчи оталаридан бирининг қолдиқларини олтмиш йилдан бери сақлаб келгани ғайритабиий ҳолат», — деди ҳукумат раҳбари Бельгия Лумумбанинг ўлдирилишида ўйган рол учун узр сўраб.

    Лумумбанинг қизи, тишнинг ватанига қайтарилиши кампаниясининг бош ташаббускорларидан бири Жулиана Бельгия бош вазирининг бу жараён жуда кўп вақт олгани ҳақидаги гапига қўшилди. «Ота, бизнинг юракларимиз 61 йил давомида қонаб келди. Биз, фарзандларингиз, невараларингиз ва эвараларингиз, шунингдек, Конго, Африка ва бутун дунё тобутингиз тепасида видолашув сўзларини айтмасдан, вафотингиз учун аза тутдик», — деди у маросимда нутқ сўзлаб.

    Брюсселда Патрис Лумумбанинг қолдиқларини унинг оиласига топшириш маросими. 2022 йил 20 июнь

    Брюсселда Патрис Лумумбанинг қолдиқларини унинг оиласига топшириш маросими. 2022 йил 20 июнь
    Фото: Reuters

    Конго Демократик Республикаси бош вазири Жан-Мишел Сама Луконденинг фикрича, қолдиқларнинг қайтарилиши мамлакат миллий хотираси учун жиддий аҳамиятга эга бўлади. Лумумбанинг тиши бутун Конго ҳудуди бўйлаб олиб ўтилади, сўнг пойтахт Киншасадаги мақбарага кўмилади.

    «Узоқ йиллардан кейин, ва ниҳоят, қониқиш ҳиссини туяяпмиз. Бахтга тўлиб-тошдим деб айта олмайман, лекин бу қувончли лаҳза, унинг руҳи энди тинч ётиши мумкин ва бу жуда муҳим», — деди маросим олдидан Патрис Лумумбанинг ўғилларидан бири Роланд Лумумба.

    Патрис Лумумба мустақил Конго ҳукуматининг биринчи раҳбарига айланди. У ҳукумат тепасида ярим йилдан сал узоқроқ қолди

    1960 йилда 34 ёшли Патрси Лумумба Конго Демократик Республикаси бош вазирига айланди. У Бельгиянинг мустамлакачилик ҳукмронлигининг сўнгги кунларида ҳукуматни бошқарди.

    1960 йил июнида мамлакатнинг Бельгиядан мустақил бўлишига бағишланган маросимда Лумумба режалаштирилмаган нутқ билан чиқиш қилди. Бош вазир конголиклар устидан зўравонлик ва «бизга куч билан қабул қилдирилган хўроловчи қуллик» ҳақида гапирди. «Лумумбанинг ўлдирилиши» (The Ассассиnation оф Лумумба) китоби муаллифи, бельгиялик тарихчи Людо де Витте бельгияликлар Конго ҳукумати раҳбарининг нутқидан ҳайратда қолган, деб ҳисоблайди. Ундан аввал ҳеч бир африкалик европаликлар қаршисида бундай гапиришга журъат қилмаган.

    Айримларнинг фикрича, Патрис Лумумба бу нутқи билан ўз бошига ўлим жазоси ҳукмини орттирган. ОАВлар ёзишича, Конгонинг янги бош вазири совуқ уруш авжига чиққан бир пайтда СССР билан яқинлашиш сиёсатини олиб боргани ҳам Бельгия ва АҚШда норозилик уйғотган. Лумумбани ўлдиришни шу жумладан АҚШ ҳам режалаштирган, бундан ташқари, Буюк Британиянинг ҳам конголик сиёсатчининг ўлимига билвосита алоқаси бор.

    Конго мустақиллиги эълон қилинганидан кейин кўп ўтмай, фойдали қазилмаларга бой жануби-шарқий Катанга провинцияси ажралиб чиқишини маълум қилди. Шундан кейин Бельгия Конгодаги бельгияликларни ва Катанга маъмуриятини қўллаб-қувватлаш учун ўз қўшинларини киритди. Шунда Лумумба айирмачилар исёнини бостириш учун совет иттифоқидан ёрдам сўради.

    Патрис Лумумба давлат тўнтариши оқибатида бош вазирликдан туширилди, у уй қамоғига ҳукм қилинди, бироқ қочиб кетди ва 1960 йил декабрида яна қўлга олинди. 1961 йил январида уни Конго ғарбидан Катангага кўчиришга қарор қилишди. 16 январь куни парвоз чоғида ва провинцияга етиб келганидан экйин Лумумба дўппосланди. Эртаси куни у ва унинг иттифоқчилари Жозеф Окито ва Морис Мполо отиб ташланди.

    Лумумбанинг тилла тишини Конго бош вазири жасади йўқ қилинишини назорат остига олган Бельгия полицияси комиссари сақлаб қўйган

    Қатлдан кейин отиб ўлдириш жамоаси иштирокчилари Патрис Лумумба ва сафдошларининг жасадларини йўқ қилишга қарор қилади. Мурдаларни йўқ қилиш жараёнини Бельгия полицияси комиссари Жерар Соэте назорат остига олади. Унинг сўзларига кўра, жасадлар бутунлай ғойиб бўлиши керак, деб қарор қилинган. «Ҳеч қандай из қолиши керак эмасди», — дея Соэтенинг сўзларини келтиради де Витте «Лумумбанинг ўлдирилиши» китобида. Лумумбанинг қабри зиёратгоҳга айланмаслиги учун шундай қарорга келишган, деб ҳисобланади.

    Дастлаб Лумумба чуқур бўлмаган қабрга кўмилади, сўнг жасад ковлаб олиниб, 200 км масофадаги бошқа жойга ўтказилади ва қайтадан дафн этилади, ундан кейин эса яна эксгумация қилинади. Сўнг у бўлакларга бўлиниб, кислота ёрдамида эритиб юборилади. Комиссар Соэте гапириб беришича, иштирокчилар, арралар, сулфат кислотаси, ниқоблар ва виски билан қуролланиб олган, бутун жараён эса, унинг сўзларига кўра, «дўзах қаърига» саёҳатни эслатган.

    1999 йилда Бельгияда Лумумбанинг ўлдирилишига нисбатан парламент суриштируви бошланган. Қатл этиш ҳақидаги буйруқни топиш имкони бўлмаган, аммо суриштирув шуни кўрсатдики, ҳукуматнинг баъзи аъзолари бўлган воқеа учун «маънавий жавобгар» бўлган. Бельгиянинг ўша вақтдаги бош вазири Луи Мишел Лумумбанинг оиласи ва Конго халқи олдида кечирим сўради. Бельгия прокуратураси Лумумбанинг ўлдирилишини ҳарбий жиноят деб баҳолади, тергов ҳалиям давом этмоқда, аммо аниқланган 12 нафар гумонланувчидан фақат икки нафар тирик қолган.

    Жерар Соэте 1999 йилги ҳужжатли фильмда Лумумбанинг тилла тишини, шунингдек ва битта тиш ва иккита бармоқни (улар топилмаган) «ов ўлжаси» сифатида олиб қолганини айтган. Шунча вақтдан буён тиш бельгиялик комиссарнинг оиласида сақланиб келган.

    Лумумбанинг тилла тиши ҳақида 2016 йилда, сиёсатчининг ўлдирилишига 55 йил тўлиши арафасида Жерар Соэтенинг қизи Бельгиянинг Humo журналига берган интервьюсида яна гап очилди. У ўзи қилган ишдан виждони қийналган «бечора ота»си ҳақида гапириб, Бельгия ҳукумати унга берган буйруғи учун кечирим сўрашини талаб қилди. Аёл 2000 йилда отаси вафот этгач, архивидаги кўп нарсалар ташлаб юборилганини, аммо «қизиқарли нарсалар»нинг бир қисми сақланиб қолганини айтди. Хусусан, у журналустларга тилла тишни кўрсатди.

    2016 йилда тарихчи Людо де Витте Соэтенинг қизига қарши судга даъво киритди, шундан кейин полиция тишни ашёвий далил сифатида мусодара қилди. Тиш бўйича судлашув тўрт йил давом этиб, охири суд ёдгорликни Лумумбанинг оиласига қайтариш ҳақида қарор чиқарди. Прокуратура эса ДНК-тест ўтказиш имкони йўқлиги сабабли тиш Лумумбага тегишли деб аниқ айтиб бўлмаслигини маълум қилди.

    Мавзуга доир: Африка халқлари озодлиги курашчиси Патрис Лумумбанинг ҳақиқий тарихи

    23.06.2022, 06:50   Изоҳ (0)   11980
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Панама президенти ноёб қон касаллигига чалинди

    23.06.2022, 06:08

    Байден АҚШда бензин нархи кескин кўтарилгани туфайли ёнилғи солиғини уч ойга бекор қилишга чақирди

    23.06.2022, 00:57

    Беларусь Украина билан чегарада ҳарбий машғулотлар ўтказади

    22.06.2022, 23:35

    Путиннинг «ядро чамадони»ни кўтариб юрувчи қўриқчиси ўз жонига қасд қилишга уринди

    22.06.2022, 22:06

    Туркия Украина буғдойини экспорт қилиш бўйича Россия билан музокара ўтказди

    22.06.2022, 21:57

    Reuters: Европа Иттифоқи Россия олтинига қарши санкциялар қўллашни кўриб чиқмоқда

    22.06.2022, 20:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда “Ёш тадбиркорлар” чемпионати ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 август, 14:47

    Ўзбекистонда меҳмонхона қурмоқчи бўлган тадбиркорлардан ерларни сотиб олиш учун тўлов ундирилмайди

    Ўзбекистон | 20 август, 14:37

    Неслиҳан Атагул 32 ёшда: турк кино юлдузи иштирокидаги энг сара фильм ва сериаллар

    Кино | 20 август, 14:30

    Килиан Мбаппе янги рақами ҳақидаги саволга ҳазиломуз жавоб қайтарди

    Спорт | 20 август, 14:22

    Қиз йигитини 14 минг долларга қул қилиб сотиб, Таиландга дам олишга кетди

    Дунё | 20 август, 14:20

    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди

    Реклама | 20 август, 12:00

    Ўзбекистонда тадбиркорларга экспортда муддати ўтган қарздорлик учун жарима ундиришга бир йиллик мораторий эълон қилинади

    Ўзбекистон | 20 август, 14:11

    “Янги Тошкент дарвозалари бизнес қиламан, деган барча тадбиркорлар учун ҳамиша очиқ бўлади” — президент

    Ўзбекистон | 20 август, 13:57

    Андижон ва Тошкент вилоятида фуқароларни пул эвазига Латвияга ишга жўнатмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 20 август, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.