Япония ҳар доим ўзининг ноёб ошхонаси билан машҳур бўлиб келган, таомлар нафақат ажойиб таъми билан, балки чиройли кўриниши билан ҳам кўзни қувнатади. Япониялик рассом Гаку мева ва сабзавотларни ейишга кўз қиймайдиган дурдоналарга айлантиради.
Гаку чизган суратларидан иборат кўргазмасини бир неча бор намойиш этган, аммо рассом яқиндан бошлаб эътиборини сабзавотларга қаратди — брокколи, сабзи, ловия, бақлажон, турп, ширин картошка, шолғом ва бошқа сабзавотлардан ажойиб ҳайкаллар яратади. Қуйида рассомнинг ижод намуналари билан танишинг
Изоҳ (0)