• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Осиёда вазият яхшироқ. Нима учун баъзи давлатларда инфляция нисбатан паст?

    Яшаш нархи ҳақида жамоатчилик шов-шувига дуч келган сиёсатчилар нархларнинг кўтарилиши глобал ҳодиса эканлигини таъкидлашни яхши кўради. The Economist нашри Шарқий Осиё инфляцияси ҳақида сўз юритди.  

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Дунёдаги ҳар бир мамлакат бу инфляциядан азият чекмоқда», — деди президент Жо Байден 10 июнь куни. Америка 1981 йилдан бери энг катта инфляцияга учрамоқда (истеъмол нархлари май ойида ўтган йилга нисбатан 8,6 фоизга ошди).

    Февраль ойида Россия Украинага бостириб киргандан сўнг ҳамма ерда ёнилғи, ўғит, дон ва бошқа маҳсулотлар нархи кўтарилгани рост. 

    Аммо ҳамма жойда ҳам инфляция кескин ошиб кетгани йўқ. Бутун дунёдаги 42 та йирик иқтисодиётдан саккизтасида инфляция даражаси ҳали ҳам 4 фоиздан паст. Ушбу саккизта давлатдан олтитаси Шарқий ёки Жануби-Шарқий Осиёда жойлашган. 

    Бу Шарқий истисно нима билан боғлиқ? 

    2018 йилдан 2021 йилгача чўчқа гриппи авж олган Хитойда чўчқалар кўпайишини тушириб юборди. 

    Баъзи маълумотларга кўра, бу давр ичида Хитойда 200 млн чўчқа йўқ қилинди. Бу Шарқий Осиёда асосий озиқ-овқат бўлган чўчқа гўшти нархини кескин оширди. 

    Кейинчалик нарх кескин тушиб кетди. Масалан, Хитойда чўчқа гўшти нархи май ойига қадар йил давомида 21 фоиздан кўпроққа тушди. 

    Бу иқтисодиётнинг бошқа жойларида инфляция босимини бартараф этишга ёрдам берди. 

     

    Шунингдек, Шарқий Осиё, дунёнинг бошқа қисмларидан фарқли ўлароқ, буғдойдан кўра кўпроқ гуруч истеъмол қилади. Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин гуруч нархи 8 фоизга, буғдой нархи эса 17 фоизга ошган.

    Минтақадаги бошқа инфляцияга қарши таъсир бу — COVID-19. Осиёнинг кўп давлатлари Ғарбга қараганда секинроқ ва ўзлари истамаган ҳолда вирус билан яшашга ўтди. 

    Масалан, Индонезия 22 мартгача халқаро ташрифлар учун карантиндан бутунлай воз кечмади. 

    Goldman Sachs банки томонидан ишлаб чиқилган ижтимоий чекловлар индексига кўра, Малайзияда саёҳат ва ҳаракат май ойининг бошигача нормал ҳолатга қайтмади. 

    Хитой инфекциялар пайдо бўлган жойда одамларнинг ҳаракатланиши ва тўпланишига қаттиқ чекловлар қўйишда давом этмоқда. 

    Шанхай ва бошқа жойларда сўнгги блокировкалар иқтисодиётнинг товарларни етказиб бериш қобилиятига ҳам, истеъмолчиларнинг уларни сотиб олишга тайёрлигига ҳам тўсқинлик қилди. 

    Талаб ва таклифнинг бузилиши назарий жиҳатдан нархларни ҳар қандай тарзда ўзгартириши мумкин. Аммо истеъмол харажатларига етказилган зарар янада жиддий ва доимий бўлиб туюлади. 

    Май ойида, Шанхай блокировкасининг иккинчи ойи, саноат ишлаб чиқариши 0,7 фоизга ошган бўлса ҳам, чакана савдо ўтган йилга нисбатан деярли 10 фоизга (реал кўринишда) камайди.

    Саёҳатга қўйилган чекловлар Гонконг ва казиноларини тўлдириш учун меҳмонларга таянадиган Макао иқтисодиёти учун ҳалокатли бўлди. 

    Жорий йилнинг дастлабки уч ойида Макаонинг ялпи ички маҳсулоти 2019 йилнинг худди шу ойларида эришилган ҳажмнинг ярмидан камроқ эди. 

    Ғарбда юқори инфляция кўплаб иқтисодий сиёсатчиларни таҳликага солиб қўйди. Масалан, Американинг Федерал захира тизими 15 июнь куни фоиз ставкаларини режалаштирилганидан тезроқ 0,75 фоиз пунктга оширишга мажбур бўлди. 

    Америкадаги юқори фоиз ставкалари глобал капитал оқимларини жалб қилади ва Осиё валюталарига босим ўтказади. Ўз валютасини Америка долларига боғлаб қўйган Гонконг ва ўз валютасини Гонконгга боғлаган Макао ҳам асосий ставкаларни бирданига оширди. 

     

    JPMorgan Chase банки маълумотларига кўра, Малайзия ва Тайван ҳам бу йил фоиз ставкаларини оширган. Асосий ставкаси 3,5 фоиз бўлган Индонезия ҳам келгуси ойда уларни ошириши прогноз қилинмоқда.

    Малайзия ва Индонезия ҳам нархларнинг ошишига нисбатан камроқ экспорт тақиқини қўйди. Индонезия палма ёғини чет элга сотишни қисқа муддатга тақиқлади ва Малайзия тирик товуқларни экспорт қилиш тақиқини сақлаб қолди. 

    Мақсад мамлакатнинг барча таъминотини ўз халқи учун сақлаб қолишдир. Аммо нархларнинг пасайиши маҳаллий фермерларни ишлаб чиқаришни қисқартиришга ундаса, сиёсат тескари натижа бериши мумкин. 

    Ушбу кескинлашув тенденциясига истиснолардан бири Япониядир. 17 июнь кунги йиғилишида Япония банки ўн йиллик давлат облигацияларини уларнинг даромадлилигини 0,25 фоиздан кўп бўлмаган даражада ушлаб туриш учун зарур бўлган миқдорда сотиб олиш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлади. 

    Япон иенаси 1998 йилдан бери энг паст даражага тушиб кетди. Заиф иена импорт нархларини оширади, бу эса Япониядаги инфляцияга ҳисса қўшади. Агар юқори инфляция давом этса, одамлар кўпроқ маош талаб қила бошлайди. 

    Осиёнинг кўп қисмларида бундай иш ҳақи кўтарилиши қўрқув уйғотади. Аммо Японияда бу сиёсатчилар узоқ вақтдан бери кутаётган нарсадир. 

    Кўп йиллар давомида заиф талаб ва нархларнинг пасайишидан сўнг, инфляция кутилмалари хавфли даражада паст бўлиб қолди, бу эса Япония банкининг инқироз шароитида иқтисодиётни жонлантириш ва дефляцияни олдини олишни қийинлаштирди.

    21.06.2022, 19:33   Изоҳ (0)   14137
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украинани қайта тиклаш учун қанча пул кераклиги маълум бўлди

    21.06.2022, 19:21

    Ўзбекистон автомобилларни сотишдан кўра кўпроқ сотиб олишда давом этмоқда

    21.06.2022, 18:47

    Ўзбекистон икки ойдан бери олтин сотмайди. Сабаби — паст нархлар

    21.06.2022, 17:39

    Осиё учун энг ёмони ҳали олдинда: озиқ-овқат нархлари кескин ўсиб бормоқда

    21.06.2022, 17:19

    Россияда ишсизлар сони ортиб бормоқда

    21.06.2022, 15:21

    Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги савдо жонланди

    21.06.2022, 13:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото)

    Авто | 8 август, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.