Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

90 йил аввал. 1932 йил 21 июнь, сешанба

Кампаниялар кўп — заём кампанияси бор, чопиқ кампанияси бор, ғалла кампанияси бор, арпа кампанияси бор. Сўнггиси ҳақида бир хабар: «Бойсун раён Кофрун қишлоқ шўросига қарашли ‘Беш йиллик план’ колхози 125 от ва 75 эшак билан 103 центнерлик арпа қизил карвони келтирди. Қишлоқ ташкилотлари қизил карвонни карнай-сурнай билан қаршилаб, бир ўроқ машина, 3 пуд кўк чой ва 3 пуд қанд билан мукофотладилар».

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 21 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 21 июнь сонидан лавҳа

Самарқанд вилоятида беда тўплаш кампанияси суст, «Қизил Ўзбекистон» план бажарилмай, бедалар бозорга чиқиб кетганини қоралаб чиққан (ишлар ёмонлигига эса, жумладан, пиёнисталик сабаб қилиб кўрсатилган): «Ургут раёнидаги бозорлар беда билан тўлаётир. Бозорга келган бедалар савдогарлар томонидан сотиб олинмоқда. Беда тайёрлаш иши тез кунда ташкил қилинмай, шу аҳвол давом этатурган бўлса, беда тайёрлаш плани бузилиши аниқ. Беда тайёрлашни ташкил қилишга қарамай, ичкилик билан кунини ўтказиб юрган Егоров масъулиятга тортилиши керак».

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 21 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 21 июнь сонидан лавҳа

Бухоро адёл фабрикасида ҳам аҳвол яхши эмас, бунга ҳам, жумладан, ичкиликбозлик сабабчи: «Омбор мудири ўз вазифасига совуққонлик билан қарайди. Бухгалтер Алексеев доим ариқ ичиб, фабрика ишларини ётқизиб қўйган».

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 21 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 21 июнь сонидан лавҳа

60 йил аввал. 1962 йил 21 июнь, пайшанба

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ҳабиб Абдуллаев 20 июнь куни узоқ давом этган оғир касалликдан вафот этган. Шу муносабат билан Ўзбекистон Компартияси Марказий комитети, Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми ва Министрлар Совети таъзия билдирган.

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 июнь сонидан лавҳа 

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 июнь сонидан лавҳа 

Ўзбекистон раҳбарияти томонидан Ҳабиб Абдуллаевнинг дафн қилишни уюштириш учун комиссия тузилган. Комиссия эълонига кўра, «Ҳабиб Абдуллаевнинг жасади солинган тобут Ўзбекистон Фанлар академияси Президиумининг конференциялар залига қўйилади. Марҳум билан 21 июнда соат 12 дан 15:30 минутгача видолашиш мумкин. Марҳумнинг жасади соат 16 да олиб чиқилади. Марҳумнинг жасади Чиғатойдаги коммунистлар мозорида дафн қилинади».

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 июнь сонидан лавҳа

«Аму бўйида йирик иншоотлар хабари» Орол денгизини қуритиш йўлидаги навбатдаги ташаббус ҳақида (албатта, бу материаллар ёзилаётган вақтда, орадан 60 йил ўтиб, денгиздан кичик бир кўл қолиши мумкинлигини одамлар тасаввур ҳам қила олмаган): «Амударёнинг қуйи оқими Тўймўйин дарасидан бошланади. Бу ерда Ўрта Осиёда йирик иншоот — улкан сув омбори ва гидроэлектрстанция барпо этилади. Шу йўл билан асов Аму жиловланади».

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 июнь сонидан лавҳа

Хоразм вилояти Гурлан тумани (собиқ) прокурори Ибодулла Ёқубов ҳақида танқидий материалда ёзилишича, «ҳаддан ошган прокурор ўтган йили декабрь ойида уч кун дабдабали ‘суннат’ тўйи ўтказиб, чакана пул сарфламади. Мастбозлик шу қадар авжига миндики, тўй райкомхоз ходими Бегмат Ўрозбоевнинг фожиали ўлими билан тугади».

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 июнь сонидан лавҳа

Лекин совет кишиларининг ҳаммаси ҳам Гурлан прокуроридан ёмон эмас, аксинча, «ҳалоллик — совет кишисининг фазилатидир»:
Шунингдек, 1962 йилги (беби-бум давридаги) Ўзбекистонда юзлаб қаҳрамон оналар ҳам бор эди (рўйхатда, балки, сизнинг бувиларингиз ҳам бордир):

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 июнь сонидан лавҳа

30 йил аввал. 1992 йил 21 июнь, якшанба

1992 йил 21 июнь куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди