Россиянинг «Герофарм» фармасевтика компанияси ўзининг инсулин портфелини Тошкентда 2022 йил февраль ойида ишга туширилган «Узбек Zuma Pharma» заводларида ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Яқин келажакда Санкт-Петербург ишлаб чиқарувчиси дастлаб технологиялар трансфери учун ҳамкорлар топишга қаратилган сайт аудитини якунлайди, зарур инвестициялар ҳажмини белгилайди ва маҳаллийлаштириш жараёнини бошлайди, деди компания бош директори Петр Родионов.
Шу билан бирга, Россия компанияси қўшма маҳсулот ишлаб чиқариш учун фаол фармасевтик ингредиэнтларни, бир марталик ва қайта ишлатиладиган шприц қаламларини йиғиш учун компонентларни етказиб беришни давом эттиради.
Биринчи рўйхатга олинган маҳсулотлар 2023 йилнинг тўртинчи чорагида Ўзбекистон бозорига кириб келиши кутилмоқда.
Инсулин аналогларининг биосимиларларидан — шприц қаламлари ва патронлардаги гларгин, лиспро ва икки фазали лиспродан бошлаш ва келажакда қисқа таъсирли инсон инсулинларини, шунингдек, икки фазали комбинацияланган препаратни ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Компания маълумотларига кўра, томонлар ўртасидаги ҳамкорликнинг дастлабки даври савдо бошланганидан бошлаб етти йилни ташкил этади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда расмий маълумотларга кўра, 350 мингга яқин қандли диабет билан касалланган бемор бор. Аслида эса Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўтказиладиган скрининг маълумотлари эълон қилинганидан кейин бу кўрсаткич анча юқори бўлиши мумкин – тахминан 2-3 миллион киши, — дейилади Герофарм хабарида.
Петр Родионовнинг сўзларига кўра, кейинги беш йил ичида қандли диабет билан касалланган беморларни аниқлашнинг кўпайиши туфайли мамлакатнинг ушбу нозология бозори камида ўн баравар ўсиши мумкин.
Изоҳ (0)