Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари соҳага оид Ўзбекистондаги кибержиноий аҳвол ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 25 миллион нафардан ортиқ интернет фойдаланувчилари мавжуд. Ўтказилган таҳлил натижалари бугунги кунда мамлакатда кибержиноятчиликни ўсиш тенденцияси кузатилаётганини кўрсатган.

Сўнгги 3 йилда кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошиб кетган. Жумладан, кибержиноятчиликнинг бир қатор турлари содир бўлган. Мисол учун:

  • фирибгарлар пластик карта фойдаланувчиларига келган SMS хабарномадаги кодларни тўловни амалга ошириш, ютуқни бериш каби баҳоналар орқали эгаллаб, ундаги маблағларни ўзлаштириш;
  • шахсий маълумотларни эгаллаш ва уларни ошкор қилиш билан қўрқитиб товламачилик қилиш (кибертовламачилик);
  • ижтимоий тармоқда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, ҳақорат, суицид ҳолатлари (кибербуллинг) ва бошқалар.
Хорижий давлатлар (Туркия, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари) тажрибаси ўрганилган. Натижада аҳолида интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш орқали уларни эҳтимолий хавфлардан барвақт огоҳлантириш интернетдаги таҳдидларга қарши курашишдаги энг самарали усул экани маълум бўлган.

«Шу мақсадда интернет тармоғида содир этилаётган жиноятларга қарши курашиш, уларни барвақт олдини олиш бўйича бевосита ИИВ томонидан биринчи навбатда фуқаролар ўртасида фаол тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда