Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2022 йилнинг январь—май ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 320,5 миллион долларга тенг бўлган 13,6 мингта енгил автомобиль импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,9 мингтага ёки қарийб 2 бараварга ошган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан қиймати 21,8 миллион доллар тенг бўлган 734 та электромобиль импорт қилган.

Аввалроқ Ўзбекистон январь—апрель ойларида асосан қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилгани ҳақида маълумот берилганди. Ушбу маълумотларга кўра, Россиядан автомобиль импорти кескин камайди. Агар ўтган ойларда Ўзбекистонга Россиядан 300 та автомобиль олиб келинган бўлса, апрель ойида бор-ёғи 107 та бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар