ОТМларга ҳужжатларни топшириш 20 июндан бошланади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали 20 июндан 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) амалга оширилади.
Шунингдек, чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича эса 10 июлга қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.
Изоҳ (0)