Элдор Шомуродовнинг «Рома»дан кетиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
ЎФА медиа департаменти бошлиғи ва шарҳловчи Даврон Файзиевнинг ёзишича, «Рома» Instagram саҳифасида Элдорнинг расмини қўйиб, унинг қайси жамоага қарши ўйинда гол урганини сўраган. Тўғри жавоб эса «Сампдория» бўлган.
Файзиевнинг қўшимча қилишича, бунинг трансферга умуман алоқаси йўқ.
«Бу ҳақда гап йўқ. Қисқаси Шомуродов ўтмаяпти ҳеч қаерга», — деб ёзади Файзиев.
Маълумот учун, Элдор Шомуродовнинг 2021 йилнинг 22 декабрь санасида «Сампдория» дарвозасига гол урган.
Аввалроқ Элдор Шомуродовга «Фиорентина» ва «Лечче» клублари қизиқиш билдираётгани ва ўзбекистонлик футболчи ижарага берилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. 26 ёшли ҳужумчининг ўзи эса кейинги мавсумда ҳам «Рома» сафида қолмоқчи эканини айтганди.
Элдор А Сериянинг 2021/22 йилги мавсумида асосан захира ўйинчиси сифатида ҳаракат қилди. У 28 ўйинда 3 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.
Изоҳ (0)