«Бунёдкор» стадиони мажлислар залида 16 июнь, пайшанба куни футбол ҳакамлари ва назоратчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда ЎФА вице президенти Одил Аҳмедов сўзга чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентининг 2022 йил 15 июнь кунидаги буйруғига асосан Лазиз Қўчқоров Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори этиб тайинланганини маълум қилди.
Қўчқоров бу лавозимда Эркин Бахтиёровнинг ўрнини эгаллаган.
Лазиз Қўчқоров шу вақтга қадар ПФЛ бош директори ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётганди.
Изоҳ (0)