Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2022 йил январь—апрель ойларида Тошкент шаҳридан республиканинг бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида 3055 киши кўчиб кетган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридан кўчиб кетиш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 433 кишига (12,4 фоизга) камайган. Тошкент шаҳридан ҳудудларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони:

  • Тошкент вилояти – 2274 киши;
  • Қашқадарё вилояти – 131 киши;
  • Хоразм вилояти – 79 киши;
  • Сурхондарё вилояти – 78 киши;
  • Бухоро вилояти – 76 киши;
  • Самарқанд вилояти – 73 киши;
  • Навоий вилояти – 58 киши;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 57 киши;
  • Андижон вилояти – 55 киши;
  • Жиззах вилояти – 55 киши;
  • Фарғона вилояти – 52 киши;
  • Сирдарё вилояти – 36 киши;
  • Наманган вилояти – 31 киши.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35,4 миллион кишини ташкил этмоқда. Доимий аҳолининг 17 607 934 нафари аёллар, 17 825 838 нафари эркаклардир. 1 километр квадрат ер майдонига ўртача 78,9 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади. Ўзбекистонда 2022 йилнинг май ҳолатига кўра, 70 467 та туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар