Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида 13 июнь куни қорамол чуқурликка тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Қўрғонтепа тумани ФВБга «Маъмуробод» маҳалласида яшовчи фуқаро мурожаат қилган. У бир бош қорамоли ҳовлисида қазилган 3 метрлик чуқурга тушиб кетганини айтиб, уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўрган.
Шунга кўра, тумани ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб борган. Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида жонзот талафотларсиз чуқурдан чиқариб олинган.
Аввалроқ Сурхондарёда қудуққа тушиб кетган қорамол чиқариб олингани, Шаҳрисабзда қудуққа тушиб кетган сигир олиб чиқилгани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)