Ўзбекистон бозорларида тукли ва туксиз шафтоли нархининг уч баравар арзонлашди. Бу ҳақда EastFruit хабар берди.
Тукли ва туксиз шафтолининг биринчи улгуржи партиялари Ўзбекистон бозорларида май ойининг охирида пайдо бўлган, сўнгги икки ҳафтада эса бу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 3 баробар арзонлашган. Жорий нархлар ўтган йилги нархлардан уч баравар арзон.
2022 йил 27 майдан 10 июнгача шафтолининг ўртача улгуржи нархи 60 минг сўмдан 20 000 сўмгача, яъни 3 баробар пасайган.
2022 йил 10 июнь ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 33 фоиз паст ва 2020 йилнинг худди шу санасида қайд этилган нархлар билан тахминан бир хил.
Бироқ бу йил шафтолининг оммавий йиғим-терим мавсуми бошида нархларнинг пасайиш даражаси ўтган йилга нисбатан анча сезиларли бўлди.
Бозор иштирокчилари ва ушбу маҳсулот ишлаб чиқарувчиларининг фикрича, нархларнинг арзонлаши эртапишар навларнинг юқори ҳосилдорлиги ва ўртапишар навлар ҳосили яхши бўлиши кутилаётгани ҳамда бунинг натижасида ички бозорда таклиф ҳажмининг ортиб бориши билан боғлиқ.
Тукли ва туксиз шафтоли мева сегментида Ўзбекистон экспорт даромадининг муҳим манбаи бўлиб, унинг бу борада эгаллайдиган ўрнини фақат гилос билан қиёслаш мумкин. Ушбу иккита мева узумдан кейинги иккинчи ўринда туради.
Аввалроқ Ўзбекистон 2 ойда 114 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)