Давлат статистика қўмитаси МДҲ давлатларида инфляция қанча эканлигини маълум қилди.
2022 йилнинг апрелида МДҲга аъзо давлатлар орасида ойлик энг юқори инфляция даражаси Молдова Республикасида 5,6 фоиз даражасида кузатилди.
Юқори инфляция даражасини қайд этган мамлакатлар орасида иккинчи ўрин Украинага тегишли бўлиб, апрель ойида инфляция даражаси 3,1 фоизга етган.
Қўшни Қозоғистон ва Қирғизистонда апрель ойида инфляция даражаси 2,0 фоиз бўлган.
Россияда эса апрелда ойлик инфляция 0,12 фоизга қисқариб 1,56 фоизга тушган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда жорий йилнинг апрель ойида 1,5 фоизлик инфляция даражаси қайд этилди.
Бутун дунёда Россия ва Украина ўртасидаги уруш оқибатида инфляция рекорд кўрсаткичларда ўсиб бормоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)