Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Барселона» бош мураббийи Хави ва ҳимоячи Херард Пике ўртасидаги учрашув тафсилотлари маълум бўлди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, икки ҳафта олдинги суҳбат чоғида «Барселона» бош мураббийи ҳимоячига бундан буён асосий таркиб футболчиси бўлмаслигини айтган. Шунингдек, мураббий футболчининг тез-тез олаётган жароҳатлари, майдондан ташқари ҳаётидаги кўплаб чалғитувчи омиллар борлиги ва юқори маоши ҳақида гапириб ўтган.

Пикенинг ўзи эса каталонияликлар сафида қолиб, асосий дақиқалардан майдонда тушиш ва жамоанинг энг кучли ҳимоячиси эканлигини исботлаш истагида. Испаниялик ҳимоячи маоши пасайишига рози.

«Севилья» ҳимоячиси Жюл Кунде «Барселона» қизиқишлар доирасига тушди. Diario Sport’нинг ёзишича, каталонияликлар бош мураббийи Хави янги мавсумда Кунде—Араухо жуфтлигини ҳимоя марказида синаб кўришни мақсад қилган.

Испаниялик мутахассис раҳбариятдан Кунде трансферини амалга оширишни сўрамоқда, бироқ «кўк-анорранглилар»да молиявий муаммолар борлигини ҳам тушуниб турибди. Шунга қарамай, раҳбарият барчасини тўғрилашига умид қилмоқда.

Жюлнинг нархи 60 миллион еврони ташкил этади. Ҳозирда ҳимоячига Лондоннинг «Челси» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди