Франция терма жамоаси Миллатлар Лигаси 4-турида Хорватияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Французлар ўз тарихида илк бор Хорватияга мағлуб бўлди. Терма жамоалар жами 10 марта бир-бири билан тўқнаш келган. 6 та ўйинда Франция ғалаба қозонган бўлса, қолган 3 ўйинда дуранг натижа қайд этилган.
Дидье Дешам шогирдлари кетма-кет 4-ўйинда ғалаба қозона олмаяпти. Аввалроқ амалдаги чемпионлар Данияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, Хорватия ва Австрия билан дуранг ўйнаганди.
Французлар гуруҳда 2 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Дания 9 очко билан А гуруҳи етакчиси, Хорватия 7 очко билан иккинчи ўринда, Австрия эса 4 очко тўплаган ҳолда учинчи поғонани банд этган.
Францияда B лигага тушиб кетиш эҳтимоли мавжуд. Терма жамоа 22 сентябрь куни Австрия билан тўқнаш келади ва агарда мағлуб бўлса, Б лигага тушиб кетади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)