Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар фош этилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Бош прокуратура департаменти

Фото: Бош прокуратура департаменти

Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан прокуратура ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда О.Т. фуқаролар Ф. ва М.ни танишлари ёрдамида Қарши давлат университетининг тарих ва бошланғич таълим факультетларига ўқишга киритиб қўйиш эвазига жами 10 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби Сариосиё туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Сариосиё туман педагогика коллежи директори ўринбосари Ш.Қ. фуқаро Н.ни 5 миллион сўм эвазига ушбу коллежга ўқишга киритиб қўйишга ёрдам беришни ваъда қилиб, шундан 100 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар