Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Андижон вилоятининг Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Ғофуржон Абдураҳмонов.
Фото: «Дарё»

Маълум қилинишича, бугун Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўрилиб, собиқ ҳоким Баҳром Ҳайдаров ўрнига Ғофуржон Абдураҳмонов шаҳар ҳокими сифатида иш бошлагани айтилган.

2022 йил бошидан АТБ « Қишлоқ қурилиш банк» бошқарув раисининг маслаҳатчиси сифатида ишлаб келган Ғофуржон Абдураҳмонов 1976 йил Андижон шаҳрида туғилган. У 1998 йил Андижон муҳандислик иқтисодиёт институти (сиртқи), 1999 йил Банк молия академиясини (сиртқи), 2012 йил Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Шуҳрат Абдураҳмонов.
Фото: «Дарё»

Ғофуржон Абдураҳмонов фаолияти давомида Марказий банкнинг Андижон вилояти Бош бошқармаси бошлиғи, шунингдек 2013—2022 йиллар давомида АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» бошқарув раиси ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Аввалроқ Баҳром Ҳайдаровнинг давлат манфаатларига 1,7 миллиард сўм зарар келтирганликда айбланаётгани, унинг депутатлик дахлсизлигини бекор қилиш учун вилоят прокуратурасига тақдимнома киритилгани хабар қилинган эди. «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган ҳоким эса буни инкор этганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар