Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

90 йил аввал. 1932 йил 11 июнь, шанба

1932 йилнинг энг кўп танқид қилинадиган ташкилотларидан бири Наркомпрос (Маориф халқ комиссарлиги) ва унинг «Ўзнашр» давлат нашриёти. «Қизил Ўзбекистон»нинг бугунги сонида ҳам «Ўзбекистон мактаблари бу йил ҳам китобсиз қолиш хавфи бор»лиги важидан танқидий бир материал берилган:

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 11 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 11 июнь сонидан лавҳа

«Загоцкотчилар ‘солиғи’» хабаридан иқтибос: «Ўзбекистон бўйинча ҳайвон тайёрлаш плани қисқартирилди. Бу қарор билан колхозларга ҳайвон топшириш бўйинча ўз планларини муҳлатидан илгари бажаришга имконият туғдирилди. Ўзбекистоннинг ҳайвон тайёрлай турган ташкилоти ‘Загоцкот’ бу қарорни колхозлар ва колхозчилар оммасига етказиш ва тушунтириш ўрнига ‘солиқ’ ҳаракатларига уринади. ‘Загоцкотънинг агентлари Тошкент раёнидаги ‘Октябрь самараси’ колхозига келиб, ҳеч нарса тушунтирмасдан, 5 бош сигир ва бир қўйни шартлаб кетдиким, колхозда бундай моллар йўқдир».

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 11 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 11 июнь сонидан лавҳа

Дунёда нима гап? Совет газеталарининг ёзишича, немислар Германия ҳукумати тепасига гитлерчи-фашистларнинг келишига қарши.

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 11 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 11 июнь сонидан лавҳа

60 йил аввал. 1962 йил 11 июнь, душанба1962 йил 11 июнь куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

30 йил аввал. 1992 йил 11 июнь, пайшанбаЎзбекистонда бу кун Қурбон Ҳайити нишонланмоқда. Шу муносабат билан президент Ислом Каримовнинг вакиллари Самарқанд вилояти Челак туманидаги Исмоил ал-Бухорий жоме’ масжидига Маккайи Мукаррамадаги Каъбанинг устига ёпиладиган кисва (Каъбапўш)нинг бир қисмини топширган.

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 11 июнь сонидан лавҳа

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 11 июнь сонидан лавҳа

Мустақиллик майдонида турган ҳозирги глобус ўрнида қандай ёдгорлик бўлиши мумкин эди? Масалан, қуйидагилардан бири:

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 11 июнь сонидан лавҳа

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 11 июнь сонидан лавҳа

Ҳозирги ДХХнинг ўтмишдоши — Ўзбекистон Давлат миллий хавфсизлик бошқармаси раиси Ғулом Алиев билан уюштирилган интервью деярли барча газеталарда босилган (афтидан, бу ДХХнинг биринчи раҳбари билан уюштирилган биринчи интервью, шекилли).

«Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 11 июнь сонидан лавҳа

«Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 11 июнь сонидан лавҳа

«Маҳбуслар йўқлиги учун Қизилтепа раёнидаги қамоқхона ёпиб қўйилди», — дея хабар бермоқда «Халқ сўзи» газетаси.

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 11 июнь сонидан лавҳа

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 11 июнь сонидан лавҳа

Дунёда нима гап? Аҳмад Шоҳ Масъуд ва Гулбиддин Ҳикматёр қўшинлари ўртасидаги «мўрт ярашув Афғонистонга чинакам тинчлик келтирмади, Кобулда яна жанглар бошланди».

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 11 июнь сонидан лавҳа

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 11 июнь сонидан лавҳа

Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади