• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Тошкентда нондан оммавий заҳарланиш, Кубага ёрдамга борган Шароф Рашидов, Ўзбекистоннинг ягона хусусий банки. Ўзбек матбуоти 10 июнда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 1932 йил 10 июнь, жума

    Тошкентда нондан заҳарланиш юз берган. «Шу нонни еганлардан 100 дан ошиқ киши касал бўлди. Заҳарланиш нишони билан оғриганларга доктор ёрдами берилди. Касалларнинг аҳволи қўрқинчли эмас», — дейилади «Қизил Ўзбекистон» ахборотида.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    «Суғоришни тўғри ва ўз вақтида ўтказиш пахта ҳосили учун жуда катта аҳамиятга эгадир. Бироқ бу масала асосий пахта раёнларида ҳануз партия ва шўро ташкилотларининг ташкилий эътиборини ўзига тортган эмас. Бу йил кўп даража кенгайган пахта майдони сувни харажат қилишда ортиқ даражада катта эътибор билан амал қилишни талаб этади», — бу Москвада чоп этиладиган «Известия»да босилган, ўзбекча таржимаси «Қизил Ўзбекистон»да берилган «Пахта учун курашнинг ҳал қилувчи даври» мақоласидан иқтибос эди (худди шу мазмун ва кайфиятдаги мақолалар роппа-роса 30 йилдан кейин ҳам долзарб бўлиб қолаверади).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    Бир томонда қуролсизланиш бўйича жаҳон конференцияси давом этаётган пайтда, «Қизил Ўзбекистон»нинг ёзишича, Буюк Британияда «янги одам қириш қуроли» ўйлаб топилган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 1962 йил 10 июнь, якшанба

    Шароф Рашидов бошлиқ СССР делегацияси ўн кун Кубада бўлиб, суғориш системасини вужудга келтириш ва ботқоқ жойларни қуритишда ушбу мамлакатга ёрдам бериш имкониятларини ўрганган. «Совет делегацияси Куба раҳбарлари — президент Освалдо Дортикос, бош министр Фидел Кастро билан... учрашди... Шароф Рашидов ва делегация аъзоларининг бир қисми бугун самолётда Гаванадан Ватанларига жўнаб кетди. Аэродромда уларни... бош министр ўринбосари Рауль Кастро... самимий кузатиб қолдилар», — дейилади «Қизил Ўзбекистон»даги хабарда.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    Пахта майдонларини суғориш ҳақидаги 30 йил аввалги мақоладан келтирилган иқтибос ҳали ёдингиздан чиқариб улгурмагандирсиз? «Қизил Ўзбекистон» газетасида 1962 йил 10 июнь куни босилган «Ваъда ва пахта» мақоласидан иқтибос: «Бу йил деҳқончиликда сувни шимириб эмас, қошиқлаб ичадиган йил... Бу йил етиштирадиган пахтамиз томчи сувга боғлиқ бўлиб турибди. Сув эса ниҳоят кам... Деҳқончилик учун ер остидан ҳам сув олинмоқда. Шунда ҳам, барибир, бу йил сув етишмаслиги мумкин. Сувни етказишнинг энг асосий йўли — ундан тежаб фойдаланишдир» (шу сувхўр пахтани экмай қўя қолайлик, деган гап йўқ, ахир 3,35 миллион тонна пахта берамиз, деб ваъда берилган — ваъдани бажариш керак).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    Бунгача Ўзбекистон қишлоқларини радиолаштириш ҳақида хабарларидан иқтибослар келтирган эди. 60 йил аввал радиолаштиришдан ташқари кинолаштириш масаласи ҳам бўлган экан:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    1960 йилларда Африкадаги давлат тузилмаларига мустақиллик қандай берилганига доир бир лавҳа:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    Тошкент вокзали ва унинг олдидаги майдон бундан 60 йил аввал худди шу кўринишда бўлган (чап томонда — Туркистонлик 14 комиссар монументи):

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 1992 йил 10 июнь, чоршанба

    Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг раиси сифатида (ҳа, мамлакатда айни вақтда бош вазир — Абдулҳошим Муталов — ҳам бор) Шароф Рашидов таваллудининг 75 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолаган:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    Шароф Рашидов мавзусини давом эттириб. «Халқ сўзи» газетасида милиция подполковниги Нурмат Латибжоновнинг «Даврнинг ўзи қози» сарлавҳали мақола эълон қилинган. Унда, жумладан, шундай дейилади: «Шароф Рашидов ўлимидан аввал қайси бир болалар боғчасида бўлган, уларнинг пахта ёғидан тайёрланган таом еётганларини кўриб, вилоят раҳбарларига жаҳл қилган: ‘Биз пахта деб имонимизни сотдик, ҳозир орттирганимиз ҳам, қолганимиз ҳам мана шу болалар. Биз уларни авайлашимиз, бой бермаслигимиз керак. Расман кўрсатма бераман: пахта майдонларини қисқартиринг, кунжут экинг. Келгуси йилдан бошлаб болаларни зиғир ёғли таом билан таъминланг...’. Бу анчайин гап эмас. Москов билан ораси бузилган раҳбарнинг талвасаси ҳам эмас. Бу Исён эди. Исённинг бошланиши...».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    1992 йилнинг май ойида Қашқадарё вилоятида 1991 йилнинг декабрида тугатилган СССР номли давлат прокуратураси ташкил топганлигининг 70 йиллиги кенг нишонланган. «Халқ сўзи» мухбири шундан норози бўлиб, «СССР тугади, юбилейлари қолдими?» сарлавҳали хабар тайёрлаган:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    Ўзбекистон бўйлаб аста-секин турк лицейлари очилмоқда (кейинчалик улар оммавий равишда ёпилади):

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи»нинг ёзишича, «Ўзбекистонда ягона хусусий ‘Рустамбанк’ халқаро тижорат банкига айланган». «Хусусий банк эгаси, миллионер Рустам Усмонов Югославиядаги ‘Ака-ука Каричлар’ фирмаси билан халқаро ‘Карич—Рустам банк’ини тузиш тўғрисидаги шартномани имзолади», — дейилади хабарда.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    Тошкентнинг Ҳамза (ҳозирги Яшнобод) туманидаги шахсий ҳовлиларнинг бирида бир неча сотих ерни эгаллаган кўкноризор (суратда) топилган; милиция вакили Фахриддин Аҳроровнинг таъкидлашича, «мазкур ҳовлидаги ҳосилнинг ўзи бир неча юз минг сўм туради».

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    Юнусободда метрополитен қурилиши давом этмоқда (кейин бир тўхтаб, 2000 йиллар арафасида яна жонланади ва бир неча бекат фойдаланишга топширилади ва шу билан 2016 йилгача яна тўхтаб қолади):

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    Дунёда нима гап? Россияпарастларнинг қуролли айирмачилик ҳаракати оқибатида юзага келган фавқулодда ҳолат шароитида Молдова ҳукумати истеъфо берган. Айни вақтда, Жанубий Осетия расмий доиралари ушбу автоном республикани ўз таркибида сақлаб қолишга ҳаракат қилаётган Грузияга қарши Россиядан ҳарбий ёрдам сўрамоқда.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 10 июнь сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • «Зубочистка»си йўқ Ўзбекистон, Тошкентдан Қўқон ва Бекободга авиарейслар, Фарғонанинг Озодлик майдонида 1989 йил шаҳидлари учун Каримов номидан ёдгорлик. Ўзбек матбуоти 9 июнда нималар ҳақида ёзган?
    • Талабалар шаҳарчасида исёндан кейинги биринчи байрам, нархи бир йилда икки баравар ўсган картошка, Тошкентда ўқувчи-болалар меҳнат биржаси. Ўзбек матбуоти 8 июнда нималар ҳақида ёзган?
    • СССРда ҳамма нарсани ким ҳал қилишини айтган Сталин, кириш имтиҳонларининг 60 йил аввалги шартлари, «қоқлаш ва тузлаш билан ҳамма шуғулланиши керак». Ўзбек матбуоти 6 июнда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    10.06.2022, 07:30   Изоҳ (0)   22529
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.