Вильнюс шаҳар кенгаши чоршанба куни Антакалнис қабристонида ўрнатилган Совет аскарлари ёдгорлигини демонтаж қилишга овоз берди, дея хабар бермоқда LRT.
Ёдгорликни олиб ташлашни ёқлаб 39 депутат овоз берган бўлса, 3 нафари бунга қарши чиққан, бир нафар депутат эса бетараф қолган.
Вильнюс шаҳри мери Ремигиюс Шимашиюснинг айтишича, ёдгорликни демонтаж қилиш бўйича Гринда компанияси билан музокаралар аллақачон олиб борилмоқда. Ҳокимнинг сўзларига кўра, ёдгорликни бошқа жойга кўчириш учун ҳам уни демонтаж қилиш режалаштирилган.
Вильнюс шаҳар кенгаши 6 июнь, душанба куни Маданий мерос бошқармасидан сўнг Антакалнис қабристонидаги ёдгорликни демонтаж қилиш масаласини овозга қўйди. Литва ёдгорликни муҳофаза қилинувчи объектлар рўйхатидан олиб ташлади. Совет аскарларининг қабрлари эса, Литва ҳукумати таъкидлашича, ҳали ҳам ҳимояланган мақомга эга.
Антакалнис қабристонидаги ёдгорлик 1984 йил, бу ерга дафн қилинган уч мингга яқин совет ҳарбийлари, шунингдек партизанлар шарафига ўрнатилган.
Изоҳ (0)