Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқандда туристларга электромобиллар ижарага берилиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Рустам Қобилов маълум қилди, деб хабар беради «Zarnews».

Фото: «Zarnews»

Фото: «Zarnews»

Маълум қилинишича, ижарага бериладиган Volkswagen ва Mercedes-Benz электромобилларида Wi-Fi орқали интернет ҳам узатилади. Шунингдек, чет тиллардан таржимон ва гид хизмати талабга кўра ажратилади.

«Мазкур хизмат тажриба сифатида Самарқанд халқаро аэропортида 10 июндан иш бошлайди», — деб ёзади Қобилов.

Аввалроқ Ўзбекистон тарихи, маданияти ва ўзбек тилининг хориж давлатларида тарғиботига 10 млрд сўм ажратилиши мумкинлиги, Ўзбекистон ва Россия туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олгани тўғрисида хабар берилганди. Май бошларида Ўзбекистонда тунги вақтда фаолият юритувчи туристик объектлар учун янги қоидалар тасдиқланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда яшил энергетика даври бошланганига уч йил бўлди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Фоторепортаж: Президент ташрифига тайёргарлик кўраётган Наманган
Спорт
Лионель Месси Криштиану Роналдунинг рекордини янгилади