Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда асосий ставкани 17 фоиздан 16 фоизга туширилди. Марказий банк буни мамлакат иқтисодиёти қисқа муддатли салбий тўлқинлари ортда қолдиргани билан изоҳлади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Натижада сўнгги икки ойда Ўзбекистон иқтисодиётида ижобий тенденциялар кузатилмоқда.

Хусусан, ташқи савдо ва пул ўтказмалари ҳажмининг тез тикланиши хорижий валюта таклифини ошириб, миллий валюта курсининг мустаҳкамланишига хизмат қилди.

 

Январь—март ойларида Ўзбекистонга ҳар ойда ўртача 490 миллион доллар пул жўнатмалари тушган бўлса, апрель—май ойларида бу кўрсаткич 1,3 миллиард долларга етди.

Шунингдек, экспорт тушумлари ҳисобидан ойлик экспорт тушуми 1,3 баробар, ички валюта бозорида экспорт тушумлари ҳисобидан амалга оширилган маблағлар миқдори эса 1,4 баробар ошган.

Шу билан бирга, йил охиригача жаҳон иқтисодиётида юқори даражадаги ноаниқлик ва рисклар сақланиб қолади, дея огоҳлантирди Марказий банк.

Аввалроқ асосий ставкани 16 фоизгача пасайиши нимани англатиши ва энди Ўзбекистонда нима ўзгариши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 
Спорт
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони Татьяна Малининанинг 18 ёшли ўғли АҚШ чемпионига айланди