• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Оролбўйи архитектор ва қурувчилари экологик лойиҳалаш бўйича ўқитилади

    8 июнь куни БМТнинг Тараққиёт дастури (БМТТД) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ислом тараққиёт банки (ITБ)нинг Оролбўйи минтақасидаги инфратузилмани бошқариш бўйича қишлоқ аҳолининг салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган янги қўшма ташаббусни бошлади.

    Фото: БМТТД матбуот хизмати

    Фото: БМТТД матбуот хизмати

    БМТТД матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, ушбу лойиҳа ITБ ва ОПЕК (OPEC Fund) халқаро ривожланиш фонди томонидан молиялаштириладиган Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш бўйича янада кенгроқ инвестиция лойиҳасининг бир қисмидир. Уни амалга ошириш учун 5 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди.

    Лойиҳанинг умумий мақсади мақбул яшил ва энергия тежамкор ҳамда рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда маҳаллий ҳамжамиятларни, архитекторлар, муҳандислар, маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа манфаатдор томонларнинг имкониятларини кенгайтириш ва салоҳиятларини кучайтиришдан иборат.

    Хусусан, лойиҳа мақсадли ҳамжамиятларнинг маҳаллий аҳоли эҳтиёжлари ва талабларини аниқлаш, шунингдек, чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш бўйича салоҳиятини кучайтириши режалаштирилган.

    Лойиҳа доирасида, шунингдек, иқтисодий, операцион ва экологик барқарорликка қаратилган барқарор ривожланиш жиҳатларига жавоб берадиган такомиллаштирилган муҳандислик лойиҳалари ва бош режаларни ишлаб чиқиш учун маҳаллий архитектуравий лойиҳалаш институтлари ва ҳудудий архитектура ва қурилиш бошқармалари вакилларини ўқитиш режалаштирилган.

    Бундан ташқари, лойиҳа рақамлаштириш, инновацион IT-ечимларини, шу жумладан рақамли инфратузилма ва қурилиш, архитектуравий лойиҳалаш ва давлат хизматларини тақдим этиш соҳалари салоҳиятини кенгайтиришга хизмат қиладиган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш орқали, маҳаллий бошқарув механизмини кучайтириш ҳамда қишлоқ жойларини ривожлантириш дастурлари ва ташаббусларини режалаштириш ва амалга оширишда жамоатчилик иштирокини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўзда тутади.

    Нима учун айнан Оролбўйи минтақаси?

    Оролбўйи минтақаси Орол денгизи қуриши ва иқлим ўзгариши оқибатидаги салбий таъсирни ўзида ҳис этган энг заиф минтақа бўлиб, бу Оролбўйи аҳолиси турмуш даражасига таъсир этувчи қатор ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни келтириб чиқарди. Иқлим ўзгариши Орол денгизи фожиасидан жабр кўрган ҳудудларда инсон тараққиётига қўшимча ва тобора ортиб бораётган муаммоларни келтириб чиқармоқда, бу ерда даромадларнинг пастлиги, ер ва сув ресурсларининг шўрланишининг кучайиши, озиқ-овқат хавфсизлигининг мавжуд эмаслиги, чанг бўронлари таъсири, ичимлик суви сифати ва маҳаллий аҳоли саломатлигининг ёмонлашуви кўпчиликни оғир ҳаёт шароитларига чидашга ёки минтақани тарк этишга мажбур қилмоқда.

    БМТТДнинг янги лойиҳаси айнан Оролбўйи ҳудудига кирувчи вилоятларни, жумладан, экологик инқирозга кўпроқ мойил бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларини қамраб олади.

    Умуман олганда, БМТТД томонидан амалга ошириладиган янги лойиҳа ҳамжамиятларга қурилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун асос бўладиган жамоаларни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш орқали ривожланиш, эҳтиёжлар устуворлигини белгилаш имконини беради.

    Шунингдек, қурилиш ва архитектуравий режалаштиришда яшил ва инновацион технологияларни жорий этиш янги замонавий талабларга жавоб берадиган ва айни пайтда энергиядан оқилона фойдаланиш имконини берувчи инфратузилма объектларини қуриш имконини беради. Сув ва энергия тежамкор, янги қишлоқ хўжалиги технологиялари, паст ГИП (глобал исиш потенциали)га эга бўлган озон учун хавфсиз технологияларни турли соҳаларда/турли мақсадлар учун мувозанатга риоя қилган ҳолда татбиқ этиш бўйича ишлар амалга оширилади.

    «Ушбу лойиҳа Оролбўйи аҳолисининг турмуш фаолиятини яхшилаш ва қишлоқ аҳолиси учун ресурслар ва хизматлардан муносиб фойдаланишни таъминлашга қаратилган аниқ қарорларни амалга ошириш борасида ҳукумат, Ислом тараққиёт банки ва БМТТД саъй-ҳаракатларини бирлаштириш учун ажойиб имконият бўлади», — деб таъкидлаган БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска.

    Мавзуга доир: 

    • Оролбўйини «яшил ривожлантириш» учун 150 млн евро инвестиция киритилади
    • Орол денгизи фалокати натижасида Марказий Осиёда иқлим ўзгариши дунё кўрсаткичларидан 2 баробар жадалроқ кечмоқда
    • АҚШ Оролбўйи аҳолиси учун тиббий асбоб-ускуналар ва анжомларни ўз ичига олган гуманитар ёрдамни юборди

    08.06.2022, 19:38   Изоҳ (0)   5580
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари 1000 доллардан кўпроқ маош олишлари мумкин

    08.06.2022, 19:23

    Ўзбекистонда рекламада миллий ва оилавий анъаналарга зид бўлган образлардан фойдаланиш тақиқланади

    08.06.2022, 18:49

    Ўзбекистон қонун устуворлиги индексида нечанчи ўринни эгаллагани маълум қилинди

    08.06.2022, 18:31

    Тошкентда Matiz дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

    08.06.2022, 18:21

    Ўзбекистонда импорт қилинадиган зарурий озиқ-овқатлар «биринчи қўл» тамойили асосида ўртакашларсиз бозорга чиқарилмоқда

    08.06.2022, 18:12

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади

    08.06.2022, 17:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.