Шавкат Мирзиёев раислигида 7 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аукционга таклиф этилган 45 мингта ернинг 3 мингтаси келишиладиган идоралар томонидан қайтарилгани кўрсатиб ўтилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, бунга асосий сабаб ҳудудларнинг бош режаси ёки архитектура режалаштириш лойиҳаларининг йўқлиги ҳисобланади. Шаҳарларнинг бор-йўғи 30 фоизида бош режа, қишлоқларнинг 1 фоизида архитектура режалаштириш лойиҳалари мавжудлиги танқид қилинган.
«Очиқ айтиш керак, шаҳарларнинг бош режасини ишлаб чиқишни давлат лойиҳа институтлари монополия қилиб олган. Инвестиция дастурлари доирасида давлат лойиҳа институтларига ҳар йили катта маблағлар ажратиляпти, лекин биронта туман ёки шаҳарнинг бош режаси охирига етказилмаган. Нархлар ҳам чет эллик ёки хусусий лойиҳа ташкилотлари нархларига нисбатан бир неча баробар қиммат.
Шу боис қурилиш соҳасини трансформация қилиш бўйича ҳам алоҳида муҳокама ўтказаман», — деган давлат раҳбари.
Изоҳ (0)