• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Молия

    Картадаги пулни фирибгарлардан қандай ҳимоя қилса бўлади? — Марказий банк

    Фирибгарлар нафақат мобил телефон ва ҳамёнларни сездирмай ўғирлаши, балки банк карталаридаги пулга ноқонуний эгалик қилиши ҳам мумкин. Картадаги пулни улардан ҳимоя қилиш учун кўплаб йўллар ва технологиялар ихтиро қилинган.

    Марказий банкнинг Finlit лойиҳаси фирибгарларнинг тузоғига тушмаслик учун 5 та муҳим қоидани тавсия қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Биринчи қоида. Пароль ва кодларингизни ҳеч кимга айтманг

    Картанинг PIN-коди, CVC-/CVV-коди (Visa ва Mastercard учун картанинг олд тарафидаги махфий коди), амал қилиш муддати ва бошқа маълумотларини ҳеч кимга айтмаслик керак.

    Ўзини банк ходими деб телефон орқали таништириб, кейинчалик SMS орқали келган кодни айтишни сўраган шубҳали шахсларга ишонманг. Банк ходими ҳеч қачон сиздан карта билан боғлиқ маълумотларни сўрамайди.

    Харид ёки тўловларни амалга оширганингиздан кейин ҳамманинг олдида баланд овозда ҳеч қачон PIN-кодни айтманг. Карта паролини доим ўз қўлингиз билан яширинча теринг.

    Бундан ташқари назорат камералари сиз PIN-код тераётганингизда сизни кузатиб турмаганига ишонч ҳосил қилинг.

    Иккинчи қоида. Банк картангизга SMS-хабарномасини уланг

    Ҳар доим ҳисоб операцияларингизни кузатиб боринг. Барча фаол карталарингиз бўйича SMS-хабарнома хизматини улаб қўйинг.

    Шунда ҳар бир карта бўйича амалга оширилган операциялар ҳақида хабарнома оласиз. Бунинг учун Сизга хизмат кўрсатувчи банкоматларда SMS-хабарномани танлаб, мобил телефон рақамингизни киритишингиз керак.

    Учинчи қоида. Антивируслардан фойдаланинг

    Антивирус дастурини фойдаланадиган барча мосламаларга — компьютерингиз, планшетингиз ва мобил телефонингизга ўрнатиш жуда муҳим. Антивирус дастури фирибгарлар пул ўғирлаш учун фойдаланадиган дастурлар ва веб-сайтлардан ҳимоя қилади.

    Интернетда функциялари чекланган антивирус дастурларининг бепул версияларини топишингиз мумкин. Энг муҳими, уларни расмий иловалар дўконларидан ёки таниқли антивирус ишлаб чиқувчиларнинг веб-сайтларидан юклаб олиш керак.

    Тўртинчи қоида. Маълумотни қайта текширинг

    Картангизга боғлиқ бўлган муаммоларни (блокировка, тўловлар рад этилиши) қайта текширинг. Бунинг учун банкнинг ишонч телефонига мурожаат қилинг. Телефон рақами ҳар доим хизмат кўрсатувчи банкнинг расмий веб-сайтида кўрсатилган.

    Бешинчи қоида. Хавфсиз веб-сайтларни танланг

    Фақат тасдиқланган веб-сайтларга киринг. Сизга SMS-хабарлар орқали ёки электрон почтангизга келган номаълум интернет ҳаволаларга кирманг.

    Веб-сайтни қандай текшириш мумкин?

    Фирибгарлар таниқли расмий онлайн-дўконга ўхшаш сохта веб-сайт яратади. Сохта веб-сайтнинг номи бир нечта ҳарфдан ташқари деярли расмий веб-сайт билан бир хил бўлади.

    Шунинг учун ҳар доим браузернинг манзил сатрини (веб-сайт манзили кўрсатилган қаторни) диққат билан текширишингиз керак. Расмий ва ишончли веб-сайтлар манзилини қўлда теринг ёки браузернинг сақлаб қолиш функциясини ишлатинг. Веб-сайт манзилига эътибор беринг.

    Хавфсиз сайт ҳттпс:// билан бошланади. Ҳимояланган веб-сайт манзилида ёпиқ қулф белгиси бўлади. Агар веб-сайт хавфсиз бўлмаса, унга шахсий ёки кредит карта маълумотларини киритмаслик керак.

    Ҳар қандай веб-сайтга банк картаси ёки паспорт ҳамда шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг маълумотларини киритишдан олдин, уни яхшилаб ўрганиб ва интернетда фойдаланувчилар қолдирган фикрларни кўриб чиқиш керак.

    07.06.2022, 16:52   Изоҳ (0)   26679
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Тимурмалик Элмурадов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк пул тежашда одамлар йўл қўядиган хатолар ҳақида маълумот берди

    06.06.2022, 19:57

    Қайси ҳолларда пуллар тўловга яроқсиз ҳисобланади?

    03.06.2022, 19:03

    Ўзбек сўмининг расмий рамзи эълон қилинди

    03.06.2022, 15:45

    Май ойида ички туризм учун 530 млн сўм субсидия берилди. Уларни қандай олиш мумкин?

    02.06.2022, 22:10

    Ўзбекистонда рубль деярли 190 сўмга етиб қолди. Россия валютаси нима учун ўсиб бормоқда?

    23.05.2022, 13:40

    Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари рекорд даражага кўтарилди

    20.05.2022, 10:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.