Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ичкиликбозлик оқибатида бир киши жиноят қурбони бўлди.
ИИВ «Постда» нашрида маълум қилинишича, Хиёбон кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино ертўласидан 1960 йилда туғилган фуқаро танасида турли хилдаги жароҳат излари билан, жонсиз ҳолатда топилган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жиноятни Фарғона шаҳрида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро содир этгани аниқланиб, ушланган.
Суриштирувлардан аён бўлишича, гумондор ва жабрланувчи аввалдан таниш бўлган ва жиноят содир этилган жойда бирга спиртли ичимлик ичган. Шундан сўнг ўзаро жанжаллашиб, бири иккинчисига оғир жароҳат етказган. Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Бундан аввал Фарғона вилояти Қўштепа туманида спиртли ичимлик ичиш сабаб келиб чиққан жанжалда бир фуқаро ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)