Киев яна бомбардимон қилинди. Зеленский фронт чизиғига борди. Урушнинг 102-кунидан фоторепортаж
Урушнинг бир юз иккинчи куни ўтди. Апрель ойининг охиридан бери биринчи марта Киевга яна ракета зарбалари берилди (бир киши касалхонага ётқизилди). Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Киевдаги нишон Украинага етказиб берилган ускуналар, жумладан Т-72 танклари сақланаётган автомобиль таъмирлаш заводи бўлган. Украина буни рад этмоқда. Владимир Путин агар Киев узоқ масофага учувчи ракеталарни қабул қилса, Россия ҳали зарба берилмаган объектларни йўқ қилади, деди. Владимир Зеленский Украина қуролли кучларининг Донбасс ва Запорожьедаги позицияларига ташриф буюрди. Meduza 5 май суратларини жамлади.