Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида ноқонуний ер олди-сотдисига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида яшовчи А.З. ва Д.Т. (1976 йилда туғилган) исмли шахслар Оҳангарон тумани ҳудудида жойлашган 1,87 гектар бўш ер майдонини харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз (ноқонуний равишда) 140 минг долларга сотмоқчи бўлган. Улар олдиндан аванс сифатида 10 минг доллар миқдоридаги пулни талаб қилиб, ернинг кадастр ҳужжатларини кейинчалик тўғрилаб бериши ваъда қилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда улар 10 минг долларни пора тариқасида олган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан ушланган шахслар ва уларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Нурафшон шаҳар ИИБга топширилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Бўстонлиқда 1,32 гектар ерни 50 минг долларга сотишга уринган уч нафар шахс ушлангани, Самарқандда туман ҳокимининг сохта қарори билан қарийб 20 минг долларга ер сотган хўжалик раҳбари аниқлангани, Давлат кадастрлари палатаси Нуробод туман филиали мутахассислари 2 млн сўм пора билан ушлангани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Сурхондарёда қишлоқ хўжалиги ерларида қурилиш ишларини амалга ошириб, 3,1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган жамият раҳбари аниқланди
- Наманганда фуқарога фермер хўжалиги ерини ажратиб бериш учун 15 минг доллар сўраган ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериклари ушланди
- Самарқандда 1 гектар ерни 430 минг долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди
Изоҳ (0)