Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Кўксаройда 2 июнь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, унда Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон шоҳсупага кўтарилган. Ўзбекистон ва Тожикистон давлат мадҳиялари янграган. Фахрий қоровул давлат раҳбарлари олдидан тантанали юриб ўтган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам иштирок этган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда.

31 май куни Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон жорий йил 2—3 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши ҳақида хабар берилди.

Эмомали Раҳмон 2 июнь куни эрталаб Тошкентга етиб келди. У йўловчи рейсларини бажарувчи самолётдан фойдаланган. «Спутник Тожикистон»нинг қайд этишича, Тожикистон раҳбари бюджет пулларини иқтисод қилиш учун шахсий самолёт сотиб олишни истамаган.

Тошкент халқаро аэропортида уни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олган. Етакчилар ўртасида қисқа суҳбат бўлиб ўтган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар