Бахтли бўлиш учун кўп нарса керак эмаслигини тушуна бошлаганимизда, бутун дунё қувониш учун катта сабаблардан бирига айланади. Бундай пайтларда азиз одамингнинг кутилмаган сюрпризи, эсдалик дўконидан ёқимли кичкина нарса сотиб олиш ёки деразадан кўриниб турган чиройли манзара ҳам янги ютуқларимиз учун катта куч бағишлайди.
«Оналар кунида бўрдан ‘пиширган’ қуймоқларим»
«Бу ҳафта қизимнинг синфида кўнгилли ёрдамчи бўлдим ва ҳар танаффусдан кейин болалар ўқитувчисига момақаймоқ беришига ҳайрон қолдим»
«Битирганимни нишонлашга ҳеч ким йўқ эди, шунинг учун ўзимга ўзим совға сотиб олдим»
«2 йиллик масофавий ишдан кейин офисга қайтиб келганимда гулимни шу ҳолатда кўрдим»
«Дадам ҳозиргина университетни битирди. У 70 ёшда!»
«Энг яқин дўстим иккита янги олд тишидан хурсанд. У 20 йилдан кейингина тиш қўйдирди»
«Ниҳоят биринчи уйимизни сотиб олдик!»
«Болаликдаги орзумни амалга оширишга қарор қилдим — 27 ёшимда мен ниҳоят скейтборд учишни ўргандим»
«Онам 2013 йилда улар учун эккан дарахтимнинг биринчи мевасидан олмали пирог пиширди»
«Менинг аутист ўғлим очиқ ҳавода бўлишни яхши кўришини билганимиздан кейин гапира бошлади. Ҳеч қачон таслим бўлманг»
«У ҳар доим қўлимни оғзига солиш учун ёнимга келади»
«Металл детекторим туфайли қиммат телефонни топиб, эгасига қайтардим»
«Бу ҳолатни кўриб, кайфиятим кўтарилди»
Изоҳ (0)