Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жорий йил 1 июнда Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида ун маҳсулоти бўйича дастлабки очиқ биржа савдолари ўтказилди.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Хусусан, «Ўздонмаҳсулот» таркибидаги 44 та корхоналар томонидан биржа савдоларига 10 минг тонна 1-навли ун қўйилди ва улардан 8,3 минг тоннаси, яъни 83 фоизи сотилди. 

Биржа савдоларида сотилмаган қолдиқ уннинг ҳажми қарийб 1,7 минг тоннани ташкил этди. Яъни биржанинг ун бозорида таклиф етарли даражада бўлди.

Ўтказилган биржа савдо якунларига кўра 1-навли уннинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4,5 млн сўмни ташкил қилди. 

Биржада ун бўйича шаклланган котировка унинг бошланғич нархига (4,2 млн сўм) нисбатан 6 фоизга ўсди.

Ун бўйича ўтказилган биржа савдоларида жами 2 822 та харидор иштирок этган бўлиб, улардан 56 таси Тошкент нон ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳисобланади. Ушбу корхоналар биржада жами 874 тонна 1-навли ун сотиб олди.

Аввалроқ Тошкентда «буханка» нархи 2 800 сўмга чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар