Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги веб-сайти тезкор алоқа чатига фойдаланувчилардан саволлар келиб тушмоқда. Вазирлик боғдорчилик фермерларига субсидия берилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги қарорига кўра сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидияларни ўз вақтида талабгорларнинг ҳисобварақларига ўтказиб бериш белгилаб қўйилган.

Бунга маъсул қилиб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги кўрсатилган.

Субсидия янги интенсив боғ ва токзорларда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун берилади.

Янги интенсив боғда томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш ишлари ва бурғиланган қудуқ, насос станциясини қуриш ишлари якунлангандан сўнг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига мурожаат қилиш мумкин.

Аввалроқ Ипотека кредити учун субсидиялар бўйича маълумот берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар