• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Канадаликлар учун Қўқон пайпоқлари, «тест синовлари порахўрликка чек қўяди» деган умид, «бир чўқишда қочирадиган пропаганда» билан мақтанган Хрушчёв. Ўзбек матбуоти 30 майда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 1932 йил 30 май, душанба

    Тўрткўлда — Қорақалпоғистоннинг биринчи пойтахтида — Қорақалпоғистон автоном совет социалистик республикасининг биринчи таъсис қурултойи очилган (аввалроқ бу қурултой Ўзбекистон раҳбариятининг табриклари йўллангани ҳақида ёзилганди). «Мухториятли вилоятнинг мухториятли жумҳуриятга айлантирувчи ана шу муассасан қурултой қорақалпоқ халқининг истиқлоли ва миллий ташкилоти йўлида тарихий маёқдир», — дейилади «Қизил Ўзбекистон» хабарида.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 30 май сонидан лавҳа

    Ҳар баҳор бўлганидек, 1932 йилда ҳам Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида сел ва тошқинлар кузатилмоқда. Масалан, Ғузордаги сел бир кўприкнинг бир қисмини ювиб кетган, 22 майдан бери Қорадарё ва Оқдарёда сув тошқинлари юз бермоқда.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Бадриддиновчилар» устидан суд эса давом этмоқда:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 30 май сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 1962 йил 30 май, чоршанба

    Ўзбекистонда пахта етиштириш билан боғлиқ ҳолат, афтидан, яхши эмас, шу боис марказий газеталарнинг сўнгги сонларидаги бош мақолалар колхоз ва совхозларни ҳушёрликка чақириш, фаолликни ошириш мавзусида. «Мўл ҳосилнинг тақдири — мамлакатга 3 миллион 350 минг тонна пахта етиштириб берамиз, деб олган социалистик мажбуриятимизнинг бажарилиш тақдири ҳал этиладиган шу қизғин, ғоят муҳим ва масъулиятли пайтларда кўпчилик колхоз ва совхозларда, районлар ва областларда аҳвол қониқарли эмас», — дейилади «Қизил Ўзбекистон»нинг бош мақоласида.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 30 май сонидан лавҳа

    1962 йил 28 май куни Москвада Италия фирмаларининг кўргазмаси очилган. Унда СССР етакчиси Никита Хрушчёв қатнашиб, нутқ сўзлаган. Унинг нутқи, ҳар доимгидек, қизиқарли жиҳатларга тўла. Масалан, у СССРга қарши савдо санкцияларидан фойда йўқлигини, шундай санкциялар остида бўлишига қарамай, СССР дунёда биринчи бўлиб инсонни космосга учира олганини таъкидлайди:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 30 май сонидан лавҳа

    Хрушчёв қўшимча қилишича, агар айрим капиталистик мамлакатлар «булар коммунист, уларга сотмаймиз, булар капиталист, уларга сотамиз», деб ажратмай, «манфаатлими, фарқи йўқ, ҳаммага сотамиз», деган тамойил билан яшаганида эди, СССР ҳозир ўзи ишлаб чиқараётган кўплаб нарсаларни ҳам ишлаб чиқармаган бўларди — уларни тайёрича капиталистик мамлакатлардан сотиб олаверган бўларди.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 30 май сонидан лавҳа

    Хрушчёв нутқи давомида бир неча йил аввал Москвада ташкил этилган АҚШ саноат маҳсулотлари кўргазмасида АҚШ вице-президенти Ричард Никсон бўлган ва тарихга «Ошхона дебатлари» номи билан кирган мунозарани ҳам эслаб ўтган ва, жумладан, шундай деган: «Ўша виставка совет кишиларида яхши таассурот қолдирмади, чунки бу виставка бошдан-оёқ пропагандадан иборат эди, холос. Пропагандада эса, бизнинг ўзимиз ҳам ҳар қандай одамни бир чўқишда қочирамиз».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон»да эълон қилинган «Эстония — жаҳонга» хабаридан иқтибос: «‘Картошкахона’. Буржуазия ҳукмронлик қилган даврда ғарб матбуотида Эстонияни шундай деб аташарди. Чунки у чет элларга асосан картошка чиқарарди. Советлар даврида ҳар жиҳатдан юксалган республика ҳозир жаҳоннинг ҳамма бурчакларига кўплаб саноат маҳсулоти юбормоқда».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 30 май сонидан лавҳа

    Беларусда сотувчиларига маош тўланмайдиган китоб дўкони очилган (Беларусда ҳали ҳам шундай қизиқ ишлар бўлиб туради):

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 30 май сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 1992 йил 30 май, шанба

    Тошкентда Италия маҳсулотлари кўргазмаси очилган. 28 май куни Ўзбекистон бош вазири Абдулҳошим Муталов ва бош вазирнинг биринчи ўринбосари Исмоил Жўрабеков кўргазма иши билан танишган:

    Андижонда яна табиий офат — жала оқибатида пахта далалари яна сув остида қолган, сув остида қолмаганини эса дўл уриб кетган:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Андижонлик саховатли бойлар» хабарида таъкидланишича, вилоятдаги бундан аввалги табиий офатлардан зарар кўрганларга ёрдам бериш учун «Андижонбанк»да махсус ҳисоб рақам очилган, унга банкнинг ўзи 100 минг сўм пул ўтказган.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 30 май сонидан лавҳа

    Сурхондарё далаларига чигиртка ва чумчуқ галаларининг ҳужум қилиш хавфи туғилган (худди 90 йил аввалгидек):

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Канадаликлар учун маҳсулот» хабаридан иқтибос: «Қўқон ип-йигирув пайпоқ ишлаб чиқариш бирлашмасининг жамоаси канадаликлар учун 50 минг жуфт эркаклар пайпоғини тайёрлаб қўйди... Йил охиригача Канадага 5 миллион жуфт пайпоқ жўнатилади».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасида ҳозирги Давлат тест марказининг аждоди — Талаба танлов маркази директори Исломжон Турсунов билан суҳбат уюштирган (сабаби — яқиндагина мактабларда сўнгги қўнғироқ чалинди, энди олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади, айрим олийгоҳларда бу имтиҳонлар Ўзбекистон тарихида биринчи марта тест шаклида бўлади, бу янгиликни эса ҳали кўпчилик тушунмаяпти). Марказ директорининг айтишича, «тест усули абитуриентларни олий ўқув юртига қабул қилишда энг адолатли, холисона, гумонлардан холи, таниш-билиш ва қариндош-уруғчилик, энг ёмони — порахўрликка чек қўядиган тўғри йўлдир».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 30 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 30 май сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда талон можароси, Ельциннинг 1996 йилги сайловда қатнашмаслик қарори, Тошкентда Америка трактори устидан суд. Ўзбек матбуоти 28 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Тошкентда ёшларнинг 10 минг кишилик намойиши, АҚШдан ғазабланаётган Ўзбекистон меҳнаткашлари, «Термиздаги ‘танклар мозори’ни темирчиларга берайлик». Ўзбек матбуоти 27 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Карл Марксни Амир Темурга алмаштириш таклифи, бир йилда 3200 киши қурбон бўлган Ўзбекистон йўллари, Афғонистон билан чегарани ёпишда айбланган Тошкент. Ўзбек матбуоти 26 майда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

     

    30.05.2022, 07:30   Изоҳ (0)   29040
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил друзларни “ҳимоя қилиш” учун Сурия армиясига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 16 июл, 09:16

    Путин ўз шартлари бажарилмагунча урушни давом эттиради — Кремль манбалари 

    Дунё | 16 июл, 09:02

    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди

    Реклама | 16 июл, 09:00

    Тошкентда қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириб бермоқчи бўлган ички ишлар ходимининг ўзи қамалди

    Ўзбекистон | 16 июл, 08:36

    Патрул-пост хизмати ва профилактика инспекторларига қўшимча ваколатлар берилиши мумкин

    Ўзбекистон | 16 июл, 08:27

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.