Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

31 май куни эрталаб Ерда метеор ёмғирига гувоҳ бўлиш мумкин, метеорлар сони соатига 10 мингтагача етиши мумкин. Бу ҳақда астроном Александр Якушечкинга таяниб, «РБК» хабар бермоқда.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

«Юқори метеор фаоллик тахминан икки соат давом этиши мумкин, унинг авж нуқтаси, ҳисоб-китобларга кўра, 06:30 га (Тошкент вақти билан 08:30) тўғри келади, бу пайтда бизнинг узунликларимизда аллақачон тонг бўлади», — деди Якушечкин.

Унинг сўзларига кўра, метеор оқими Ернинг Ғарбий ярим шарида, Шимолий Америкада энг яхши кўринади. Астрономнинг вақт бўйича аниқлик киритишича, ёмғир қачон бошланиши борасида бир нечта версиялар бор, у Тошкент вақти билан 10:00 га яқин бошланиши ҳам мумкин.

Метеорлар асосан кучсиз ва хира бўлади, бу метеороидлар ва зарраларнинг атмосферага кириш тезлиги кичик бўлиши билан боғлиқ, деди Якушечкин.

Бундан ташқари, Ер орбитасини SW3 кометаси бўлакларининг иккита шлейфи ҳам кесиб ўтади, бу ҳодиса эса асосий метеор ёмғиридан бир неча соат аввалроқ юз беради. Шу сабабли, эксперт фикрича, 30 майдан 31 майга ўтар кечаси метеор ёмғирини кўриш имконияти россияликларда ҳам бўлади.

Осмон жисмлари Ер атмосферасига кириб, ёниб кетганида юз берадиган ёруғлик ҳодисаси метеор дейилади. Ёрқинроқ метеорлар болидлар деб аталади. Ер юзасигача учиб келган осмон жисми эса метеорит дейилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар