Жозе Моуриньо қўл остида «Рома» Конференциялар Лигаси финалида «Фейеноорд» устидан ғалаба қозонди.
Португалиялик мутахассис фаолияти давомида бешинчи марта Еврокубокларда ғолиб чиқди. Аввалроқ Жозе «Порту» ва «Интер» билан Чемпионлар Лигасида, «Порту» ва «Манчестер Юнайтед» билан эса УЕФА Кубоги / Европа Лигасида зафар қучганди.
Моуриньо бешта Еврокубок совринини қўлга киритган тарихдаги иккинчи мураббий ҳисобланади. Ундан олдин Жованни Трапаттони бу натижага эришган.
«Рома» Жозе Моуриньо совринлар сари етаклаган 6-жамоа бўлди. Бундан олдин португалиялик мураббий «Порту» (2002—2004), «Челси» (2004—2007, 2013—2015), «Интер» (2008—2010), «Реал» (2010—2013) ва «Манчестер Юнайтед» (2016—2018) каби жамоалар билан шоҳсупага кўтарилган. Фақатгина «Бенфика» (2000), «Лейрия» (2001—2002) ва «Тоттенҳэм» (2019—2021) жамоалари билан соврин қўлга кирита олмаган.
Моуриньо фаолияти давомида жами 26 та соврин жамғарган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)