«Рома» Конференциялар Лигаси финалида «Фейеноорд» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Римликлар 2008 йилдан буён илк бор соврин ютди. «Рома» 2007/08 йилги мавсум Италия Кубогида зафар қучгандан буён шоҳсупага кўтарилмаган эди.
Италия клуби сўнгги бор 1961 йилда Еврокубокларда ғалаба қозонганди. Жамоа ўшанда Ярмаркалар Кубоги соҳибига айланган.
Шунингдек, «Рома» 2010 йилдан буён Еврокубокларда чемпионга айланган илк итальян жамоаси бўлди.
Сўнгги бор А Серия вакилларидан «Интер» 2009/10 йилда Чемпионлар Лигасини қўлга киритганди. Жозе Моуриньо ўшанда «нераззурилар»нинг бош мураббийи эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)