22 май куни Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фархон ибн Абдулла билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Саудия расмий ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, улар суҳбат давомида икки томонлама алоқалар ҳамда икки давлат манфаатларига тааллуқли минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилган.
Саудия расмий нашри, шунингдек, мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг Twitter’даги саҳифасида Абдулазиз Комиловнинг лавозимини президентнинг махсус вакили сифатида кўрсатган. Апрель охирларида Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Абдулазиз Комилов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди. Шунингдек, Владимир Норов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган, унинг зиммасига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилган.
Изоҳ (0)