• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дунёни сув босганидан бери кузатилмаган ларзалар», вилоятдан республикага айланган Қорақалпоғистонга алангали салом, «шумиди ҳали америкача ҳаёт?!». Ўзбек матбуоти 24 майда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 1932 йил 24 май, сешанба

    РСФСР таркибидаги Қорақалпоқ автоном вилояти 1932 йил мартида Қорақалпоғистон Автоном Совет Социалистик Республикасига айлантирилган. Яқин вақт ичида Қорақалпоғистон советларининг биринчи таъсис қурултойи бўлиб ўтиши керак. Шу муносабат билан «Ўзбекистон шўроларининг марказий ижроия қўмитаси социалист шўро Қорақалпоғистонига унинг мухториятли вилоятдан мухториятли шўро социалист жумҳуриятига айланиши муносабати билан алангали салом» йўллаган. «РСФСР ҳукуматининг шу тўғрида, Қорақалпоғистон меҳнаткашларининг иродасига асосланиб чиқарган қарори катта тарихий аҳамиятга эга бўлиб, миллатларнинг истиқлол ҳуқуқини асос қилиб қўйган Ленин миллий сиёсатининг тўғри эканини яна бир мартаба таъкидлайди», — дейилади ЎзССРнинг «аланлаги саломи»да.

    «Рим папаси янги мурожаат билан чиқиб, Тўфон замонидан буён ер юзи бунчалик умумий моддий ва маънавий ларзаларни кечирмаган эди, дейди. Папа динга ишонувчиларнинг коммунистларга қарши бирлашган фронтини тузишга ва уларга қарши бутун чоралар билан курашувга чақиради», — дейилади «Қизил Ўзбекистон»нинг хориж янгиликлари бўлимида берилган «Рим папаси янгидан қутурди» хабарида.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Бадриддиновчилар суди»га доир янги тафсилотлар:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 24 май сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 1962 йил 24 май, пайшанба

    «Қизил Ўзбекистон»нинг бу кунги сони бош саҳифаси СССРга ташриф билан келган Мали президенти Модибо Кейта бошлиқ делегация билан Москвада ўтган учрашувлар тафсилотига бағишланган. Мали президенти Ўзбекистонга ҳам алоҳида келиши кутилмоқда, шу боис газеталарда Мали ўзи қанақа давлат, Модибо Кейта ким — шундай саволларга жавоб берувчи материаллар берилган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 24 май сонидан лавҳа

    Тошкентда яқин вақт ичида миллий мактабларда рус тилини ўқитиш масалаларига бағишланган республикалараро иккинчи конференция бўлиб ўтади. Марказий газеталарда шу тадбирга бағишланган мақолалар бериб борилмоқда. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) ўқитувчиси К.Назаровнинг «Иккинчи она тилимиз» сарлавҳали материалида шундай дейилади: «Рус тили — энг ривожланган, такомиллашган тил... Бу ўринда рус графикасининг миллий тиллар тараққиётига кўрсатган самарали таъсирини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Ўзбек ёзувининг рус графикаси системасидаги ёзувга кўчиши ижобий натижалар берди: икки тилни бир-бирига яқинлаштирди, айниқса, тилларни ўрганиш ва саводхонликни оширишни осонлаштирди... Рус тилига қизиқиш, аввало, рус тилини севиш, ундан кўп нарсани билиш ҳамда унга бўлган ҳурмат ва муҳаббат туфайли туғилгандир».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 24 май сонидан лавҳав

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 24 май сонидан лавҳав

    25 майда сўнгги қўнғироқ, аммо ҳар доим ҳам бундай бўлмаган (ёки шундай бўлса-да, сўнгги қўнғироқдан кейин ҳам дарслар давом этаверган). ЎзССР Маориф министрлиги (ҳозирги Халқ таълими вазирлиги) мактабларда машғулотларни тамомлашнинг 1962 йилги муддатларини белгилаган. Масалан, шаҳарлардаги мактабларнинг 1—7-синф ўқувчилари учун ўқиш 31 майда тугайди, 8—9-синфлар учун эса 26 майда тугайди, аммо ундан кейин, 14 июнга қадар ўқув-ишлаб чиқариш амалиёти бор. Хуллас, мактабларнинг турига қараб, ўқишнинг тугаш вақти ҳам хилма-хил:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 24 май сонидан лавҳа

    Доимги мавзу — қишлоқ хўжалигига қайтамиз. «Дала шийпонлари шу вақтгача жиҳозланган эмас. Колхозчиларга далада иссиқ овқат қилиб берилмайди. Болалар боғчалари ва яслилар яхши ишламайди. Бунинг натижасида ёш болали аёллар дала ишларига актив қатнаша олмаётирлар», — дейилади «Сариосиёда иш ёмон» материалида.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон»нинг кейинги саҳифасида Америкадаги аҳволни «фош этувчи» шарҳ берилган. Унда, жумладан, шундай дейилади: «Калифорния штатида жазирамада 10—12 соатлаб ишлаш орқасида деҳқонлар кўп касал бўлмоқда. Бу ерда болаларнинг меҳнат хавфсизлиги таъминланмаган. Расмий маълумотларга кўра, шу штатда ҳар йили 500 га яқин бола майиб бўлади, аёллар ўз чақалоқларини дала четида тахта яшикларга ётқизиб қўйиб ишлашга мажбурлар. Мана, америкача ҳаёт! Мана, ‘эркинлик’ ва ‘тенглик’ дунёсида кишиларга кўрсатилаётган ‘ғамхўрлик’».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 24 май сонидан лавҳа

    Газетанинг бу сонида яна Тошкентдаги ажрашаётганлар ҳақида эълонлар берилган — ким хоҳласа, кўрсатилган суд манзилига бориб, оилалар нега ажрашаётганини бевосита кузатиши мумкин.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 24 май сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 1992 йил 24 май, якшанба

    1992 йил 24 май куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

    Мавзуга доир:

    • АҚШнинг хатти-ҳаракатларини лаънатлаган Тошкент журналистлари, Наманганни қўрқувда ушлаб турган «Адолат», «пахта — нонимиздир». Ўзбек матбуоти 23 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Бухорода қурбақа ёмғири, «порахўрлик ва бесоқолбозликда айбланган» мухбирлар, АҚШнинг кучи СССРники билан тенглигини тан олган Хрушчёв. Ўзбек матбуоти 22 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Чигирткаларга фойда келтираётган Ўзбекистон—Тожикистон «жанжали», «Сурхон дарё бўлиб бунча сувни кўрмаган», «автомобилсозлик саноатимиз бўлмаса, ривожланмаймиз». Ўзбек матбуоти 21 майда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    24.05.2022, 07:30   Изоҳ (0)   28739
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Норвегия Исроил армиясига ёрдамлашган 2 та компания билан ҳамкорликни узди

    Дунё | 30 июн, 15:15

    Илия Топурия йил охирига қадар UFC’да яна бир жанг ўтказмоқчи

    Спорт | 30 июн, 15:00

    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

    Реклама | 30 июн, 15:00

    Топ-300 талик олийгоҳга кирган ўзбекистонлик ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити берилади

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:58

    Туркия ва Сурия автомобиль қатновларини тиклайди

    Дунё | 30 июн, 14:45

    Ўзбекистонда ўқишга кира олмаган мактаб битирувчиларини банд этиш бўйича дастур қабул қилинди

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:28

    “Бу ишлар ‘кампаниябозлик’ бўлмаслиги зарур” — президент ёшлар билан доимий мулоқот платформасини йўлга қўйиш ҳақида

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:22

    Ўзбекистонда сунъий интеллектнинг миллий моделини ишлаб чиқиш бошлангани эълон қилинди

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:16

    Афғонистон терма жамоаси Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин

    Спорт | 30 июн, 13:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.