Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон тарихида биринчи марта қочқинлар сони 100 миллион кишига етди, бунга Украина ва бошқа мамлакатлардаги ҳарбий можаролар сабаб бўлди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси баёнотида айтилган.

Фото: НурPhoto

Фото: НурPhoto
«Юз миллион — бу жуда оғриқли рақам, бир вақтнинг ўзида ҳам ҳушёр, ҳам безовта қилади. Бу аслида ҳеч қачон ўрнатилиши керак бўлмаган рекорддир», — деди БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди.

Унинг фикрича, бу ҳолат «ҳалокатли можароларни ҳал қилиш ва олдини олиш, таъқибларни тугатиш ва бегуноҳ одамларни ўз уйларини тарк этишга мажбур қиладиган асосий сабабларни бартараф этиш учун тревога сигнали» бўлиб хизмат қилади.

БМТ Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлигининг таъкидлашича, 2021 йил охирига келиб, Эфиопия, Буркина-Фасо, Мьянма, Нигерия, Афғонистон ва Конгодаги можаролар туфайли дунё бўйлаб мажбурий кўчирилганлар сони 90 миллион кишига етган. 2022 йилда уларга Украинадаги уруш қўшилди, бу мамлакатдан ташқарига (БМТ маълумотларига кўра, 6 миллион киши) ва мамлакат ичида (8 миллион) йирик миграция тўлқинига олиб келди.

Дунё бўйлаб 100 миллиондан ортиқ қочқиннинг 53 миллиони можаро содир бўлаётган ҳудуд ичкарисида кўчишга мажбур бўлган.

БМТ маълумотларига кўра, 20 май ҳолатига уруш бошланганидан буён мамлакатни тарк этган украиналиклар сони 6 миллион 444 минг кишини ташкил этади. Уларнинг аксарияти Польшага 3 миллион 463 минг киши, Руминияга 943 минг, Россияга 887 минг, Венгрияга 633 минг, Молдовага 468 минг, Словакияга 435 минг, Беларусга 27 минг киши кетган.

17 май куни Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Маркин Пшидач Варшава украиналик қочқинларни, шунингдек, украиналикларни қабул қилган польшаликларни қўллаб-қувватлаш учун Еврокомиссиядан қўшимча маблағ қидираётганини айтди. Керакли ёрдам миқдори қанча эканига Пшидач аниқлик киритмади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)