Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Marie Claire нашри витаминга бой маҳсулотлар қўшиб тайёрланадиган 2 хил пишлоқли шўрва рецепти билан бўлишди. Шўрваларнинг мазаси оғизда қолиши шубҳасиз.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

 Брокколи ва пишлоқ солиб тайёрланадиган шўрва

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Керакли маҳсулотлар:

  • товуқ бульони — 3 стакан;
  • қирғичдан ўтказилган чеддар пишлоғи — 3 стакан;
  • сут — 2 стакан;
  • ун — 1/4 стакан;
  • брокколи — 1 дона;
  • сабзи — 1 дона;
  • пиёз — 1 дона;
  • сариёғ — 4 ош қошиқ;
  • кўкат, туз ва зираворлар.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Сариёғ ўрта оловда эритилади. Пиёз ва кўкат юмшагунча қовурилади. Устидан ун солиниб, товуқли бульон қуйилади. Туз ва зираворлар солинади.
  2. Қайнаб чиққач шўрвага тўғралган брокколи ва сабзи қўшилади.
  3. Сабзавотлар юмшагунга қадар тахминан 20 дақиқа давомида қайнатилади.
  4. Сўнгра сут қўшилади, яна қайнаб чиққач пишлоқ солинади.
  5. Дастурхонга тортишдан аввал туз ва зираворлар ҳамда пишлоқдан бироз устига сепилади.
Ёқимли иштаҳа!

 Чили, ловия ва пишлоқ солиб тайёрланадиган шўрва

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Керакли маҳсулотлар:

  • товуқ филеси — 3 дона;
  • товуқ бульони — 5 стакан;
  • оқ ловия — 2 қути;
  • маккажўхори — 1,5 стакан;
  • сметана — 1/2 стакан;
  • пишлоқ — 1/4 стакан;
  • чили — 100 грамм;
  • пиёз — 1 дона;
  • саримсоқ — 2 дона;
  • зайтун мойи — 2 ош қошиқ;
  • яшил гармдори, туз ва зираворлар.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Ёғ ўрта оловда қиздирилади. Пиёз ва гармдори тўғралиб юмшагунча пиширилади. Саримсоқ ва зираворлар қўшилади.
  2. Устидан яшил чили, товуқ ва бульон ҳамда туз, зираворлар солиниб, қайнатилади. Сўнг олов пасайтирилади, қозоннинг қопқоғи 10-12 дақиқага ёпилади.
  3. Товуқ юмшаб пишгач алоҳида идишга олинади ва санчқи ёрдамида бўлакларга бўлинади. Яна қайта идишга солиниб, ловия ва маккажўхори ҳам қўшилади.
  4. Шўрва яна 10 дақиқа давомида қайнатилади, қуюқроқ бўлиши учун ловиянинг бир қисмини эзиб солиш мумкин. Сўнгра олов ўчирилиб, сметана солинади.
  5. Дастурхонга тортишдан аввал гармдори тўғралади ва шўрванинг устига безак сифатида пишлоқ ва кўкатлар билан биргаликда сепилади.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади