Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

23—25 май кунлари АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий вакили хабар берди.

Фото: Акипресс

Фото: Акипресс

Таъкидланишича, бўлажак учрашувлар ва музокаралар чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон—АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади. Шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 13 декабрь куни собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи мажлисида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу билан учрашган эди. Учрашувда АҚШ томони янги Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватланишини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин