Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ташқарида ҳаво қанчалик иссиқ бўлса, тушлик учун енгил ва янги нарсаларни, масалан, бодрингли салатни хоҳлайсиз. Бу ёзгача вазн йўқотишга ҳаракат қилаётган диетада бўлганлар учун ажойиб сабзавот, чунки унинг 100 граммда атиги 16 килокалория мавжуд. Ушбу маҳсулот ҳар куни истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгаришлар бўлади?

Организмдаги сув баланси меъёрлашади

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Бодринг тахминан 95 фоиз сувдан иборат, шунинг учун у танадаги намликнинг умумий даражасини яхшилайди ва чанқоқлик ҳиссини йўқ қилади.

Ошқозон-ичак муаммолари ҳақида унутасиз

Бодринг клетчаткага бой бўлиб, ичак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, ич қотиши ва бошқа муаммоларининг олдини олади.

Озиш учун ажойиб танлов

Бу сабзавот таркибида жуда кўп озуқа моддалари бўлишига қарамай, калорияси жуда паст. Худди шу клетчаткалар тўйинганлик ҳиссини сақлаб туради ва ортиқча овқатланиш хавфини камайтиради. Кечаси қорнингиз очганида сендвич ўрнига бодрингни енг. Шу тарзда вазнингизни назорат қилишингиз мумкин.

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Тери ҳолатини яхшилайди

Бодрингда синк, калий, Б, C витаминлари ва юз терисига ижобий таъсир кўрсатадиган ҳамда қариш белгиларига қарши курашадиган бошқа озиқ моддалар мавжуд. Бу сабзавотни нафақат истеъмол қилиш, балки патч сифатида ҳам ишлатиш мумкин.

«Ҳар куни бодринг истеъмол қилиш яхши, чунки у асосан сувдан иборат. Агар кўпроқ есангиз ҳам, танага зарар келтирмайди. Аксинча, қоматингизни сақлашга ва рационингиздан кераксиз овқатларни йўқ қилишга ёрдам беради», — дейди диетолог Маниша Чопра.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк