• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Диктатор ҳали тирик. Ҳурлик учун кураш давом этмоқда. Дунёга янги Чаплин керак». Владимир Зеленскийнинг Канн кинофестивалида сўзлаган нутқи

    17 май куни Украина президенти Владимир Зеленский 75-Канн кинофестивалида видеоалоқа орқали нутқ сўзлади. Украинадаги урушга бағишланган ўн дақиқалик нутқда у Чарли Чаплиннинг «Буюк диктатор» (The great dictator) ҳамда Френсис Форд Копполанинг  «Бугун Апокалипсис» (Apocalypse now) фильмларидан иқтибослар келтирган. Президент, шунингдек, Роберто Бенигнининг «Ҳаёт гўзал» (La vita è bella) ва Квентин Тарантинонинг «Манфур кимсалар» (Inglourious Basterds) фильмларидаги қаҳрамонларни эсга олган. «Дарё» Зеленскийнинг ушбу нутқини ўзбек тилида ҳавола этади.

    Владимир Зеленский 75-Канн Кинофестивалида масофадан туриб нутқ сўзламоқда

    Владимир Зеленский 75-Канн Кинофестивалида масофадан туриб нутқ сўзламоқда
    Фото: Getty Images

    Хонимлар ва жаноблар, дўстлар!

    Қаршингизда нутқ сўзлаш мен учун катта шараф. Бундан беҳад мамнунман.

    Сизга бир воқеани айтиб бермоқчиман. Дарҳақиқат: «Бир воқеани айтиб бермоқчиман», — дейиш билан аслида бир нечта воқеа бошланади. Лекин унда бошланишдан кўра якун анча муҳимроқ аҳамиятга эга. Бу якун ечимсиз қолмайди. Ниҳоят, у юз йилдан ортиқ давом этаётган урушга нуқта қўйиши мумкин.

    Уруш поезднинг кириб келиши билан бошланган. Поезддан қаҳрамон ва унинг душмани тушади. Шундай қилиб, экранда кейинчалик ҳаётга кўчган зиддият юзага келади. Кино аввалига ҳаётимизда пайдо бўлди, кейин эса ҳаётнинг ўзига айланди. Шундан сўнг у келажагимиз қандай кечишини белгилаб берадиган даражага ҳам етди.

    Бугунги ҳикоям айнан шу уруш ҳақида бўлади — уруш ва келажак ҳақида.

    Маълумки, ХХ асрнинг энг қонхўр диктаторлари кинони севган. Аммо улардан қолган эсдаликлар ичида энг муҳими кинохрониканинг даҳшатга солувчи ҳужжатли кадрлари эди. Диктаторларга қарши исён ўлароқ яралган фильмлар ҳам шулар жумласига киради.

    1939 йил 1 сентябрда Канн шаҳрида биринчи кинофестиваль бошланиши керак эди. Лекин Иккинчи жаҳон уруши бошланади. Кино ҳам олти йил мобайнида бутун инсоният каби шу уруш ўчоқларида қолиб кетган. У олти йил давомида ҳурлик учун ҳам, диктатура учун ҳам, афсуски, кураш олиб борган.

    Бугун кинога қайтиб, ҳурликнинг қўли баланд кела бошлаганига гувоҳ бўляпмиз. У диктаторларнинг охир оқибат инсоният қалбини забт этишига йўл қўймади.

    Бу йўлда бир қанча муҳим нуқталар мавжуд. Аммо энг кўзга кўрингани 1940 йилга тааллуқли. Ўшанда душманга қарши бош кўтарган, бир қарашда кўзга ташланмайдиган, қаҳрамонга ҳам ўхшамайдиган йигитни бутун дунё кўради. Лекин у чиндан ҳам қаҳрамон эди.

    Чарли Чаплиннинг «Буюк диктатор»и ўшанда ҳақиқий диктаторни йўқ қила олмаганди. Бироқ унинг шарофати билан кино сукутни бас қилган. Буни ҳар қандай маънода тушунишингиз мумкин. Кино тилга кирган ва бу ғалаба остонасида турган ҳурликнинг овози эди.

    Мавзуга доир: «Уни масхарабоз деб билишарди. Лекин у рицар эди». Чарли Чаплин фильмларини қандай кўриш керак?

    Ўшанда, 1940 йилда, шу сўзлар янграган:
    Инсон нафрати сўнади, диктатура ҳам қулайди, халқдан тортиб олинган ҳокимият яна халққа қайтади. Одамлар ўлаётган бир пайтда ҳурлик ҳеч қачон таслим бўлмайди...
    Ўша вақтдан бери, Чаплин қаҳрамонининг сўзларига кўра, кўплаб ажойиб фильмлар яралди. Одамларни бомбапаноҳларга эмас, кино залларига йиғиб, уларни даҳшат билан эмас, балки гўзаллик билан забт этиш мумкинлигини ҳамма тушунгандай эди. Одамлар бутун қитъани қамраб олувчи кенг кўламли уруш кўринишидаги ҳоррорлар ортиқ давом этмаслигига ишонганди.

    Бироқ ҳали ҳам, ўша дамлардаги каби, диктатор тирик. Ҳануз, ўша дамлардаги каби, озодлик учун кураш давом этмоқда. Ўша дамлардаги каби, ҳозир ҳам кино жим турмаслиги керак.

    2022 йил 24 февраль куни Россия Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлади. Сўнгра Европага қараб юришни режа қилганди. Хўш, бу қандай уруш? Саволга имкон қадар аниқ жавоб бермоқчиман. Аввалги қитъа урушидан кейин кинода айтилган сўзлардан фойдаланган ҳолда.

    Сиз бу сўзларнинг кўпидан аллақачон хабардорсиз. Қулоққа даҳшатли эшитилади. Улар экранда эди. Лекин, афсуски, энди реалликка кўчди.

    Ёдингиздами? Бу фильмда қандай янграганини эслайсизми?

    Сезяпсанми? Ўғлим, бу напалм! Бу ҳидни бошқа ҳеч нима билан қиёслаб бўлмайди. Эрта тонгги напалм исини ёқтираман...
    Ҳа, бу эрта тонгда Украинада бошланди. Соат тўртда биринчи ракета портлаши эшитилганди. Ҳаво ҳужуми бошланганди. Чегара орқали Украинага ёпирилиб кирган ажал ўзининг қирғин қуролига фашистлар рамзининг муқобили — З белгисини тушириб олганди.
    Уларнинг барчаси фашистликда Гитлердан ҳам ўзиб кетишни истайди...
    Энди бу ҳафталар рус қўшинлари босиб ўтган ёки ўтаётган ҳудудларда қийноққа солинган ёки ўлдирилган одамларнинг оммавий қабрларини топиш билан ўтмоқда. Россия бостириб кирганидан бери шу вақтгача 229 бола ҳалок бўлди.
    Уларнинг қўлидан ўлдириш, ўлдириш ва яна ўлдиришдан бошқа ҳеч нарса келмайди. Улар Европани жасадлар билан тўлдирди...
    Рус ҳарбийлари мўъжазгина Буча шаҳрида нима қилганини кўрдингиз, Мариуполни кўрдингиз, «Азовсталь»ни кўрдингиз. Руслар шаҳар театрини портлатиб юборганини кўрдингиз. Дарвоқе, у ҳозир сиз турган жойга ўхшарди. Тинч аҳоли ўқлар ёмғиридан қочиб, ўша ерга яширинганди. Театр ёнидан ўтган йўл юзасида иккита катта ва кўзга яққол ташланиб турган «Болалар» деган ёзув бор эди. Биз буни ҳеч қачон унутмаймиз, чунки бу ҳатто дўзахга ҳам ўхшамасди.
    Уруш бу жаҳаннам эмас. Уруш — бу уруш, дўзах — бу дўзах. Лекин уруш анча даҳшатлироқ...
    Украинага ёғдирилган рус ракеталарининг сони аллақачон 2000 дан ошди. Ўнлаб шаҳарлар ер билан битта бўлди. Қишлоқларнинг кули кўкка совурилди. 500 мингдан ортиқ украиналиклар Россияга куч билан депортация қилинди. Ўн минглаб одамлар фашистлардан ранг олиб қурилган рус лагерларида сақланмоқда. У ерда қанча маҳбус ўлим билан олишиб ётганини ҳеч ким билмайди. Лекин бунга ким айбдор эканлиги ҳаммага аён.
    Совун сендаги кирликни кетказа олади деб ўйлайсанми?
    Кетказа олмайди. Бу Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европада юз берган энг даҳшатли уруш бўлди. Энг аввало, Москвада ўтирган бир одамнинг айби билан. Одамлар ҳалок бўлмоқда. Ачинарлиси, улар «Стоп, олинди!» деган ҳайқириқдан кейин тирилмайди.

    Аммо биз ҳозир нимани эшитяпмиз? Кино сукут сақлайдими ёки тилга кирадими?

    Модомики, диктатор бор экан, ҳурлик учун кураш давом этаётган экан ва ҳануз, ўша дамлардаги каби, ҳаммаси бизнинг бирдамлигимизга боғлиқ бўлса, унда кино шу бирдамликдан айро қола оладими?

    Шаҳарларимиз виртуал реалликда вайрон бўлмади. Украиналикларнинг кўпи Гуидога айланди («Ҳаёт гўзал» фильми қаҳрамони назарда тутилмоқда — «Дарё» изоҳи) ва ўз фарзандларига нима учун ертўлада яшаш кераклигини тушунтиришга ҳаракат қилмоқда. Кўплаб украиналиклар Алдо Рейнга айланди («Манфур кимсалар» фильми қаҳрамони назарда тутилмоқда — «Дарё» изоҳи). Она юртимиз минглаб хандақлардан тилка-тилка бўлди.

    Албатта, биз жанг қилишда давом этамиз. Бизда озодлик учун курашишдан бошқа чора йўқ. Менинг эса ишончим комил: диктатор таслим бўлади.

    Бироқ 1940 йилдаги каби сўзлар янграши керак. Озод дунёнинг барча экранларидан янграши зарур. Биз янги Чаплинга муҳтожмиз, кино ортиқ жим турмаслигини яна бир бор исботласин.

    Ўшанда у нималар деганини эсланг:

    Очкўзлик инсон руҳини заҳарлади, дунёни нафрат билан тўлдирди, бизни балога ва қон тўкилишига гирифтор қилди.

    Шиддатимиз ошди, лекин ўз қобиғимизга қамалиб қолдик. Бизга фаровонлик берган технология бизни қашшоқлик домига улоқтирди.

    Билим биздаги номусни олиб қўйди. Биздаги рационаллик оғир ва бешафқатдир.

    Биз ҳаддан ташқари ўйчан ва ҳаддан ташқари ҳиссизмиз. Бизга машиналардан кўра кўпроқ инсонийлик зарур. Ақлдан кўра кўпроқ меҳр даркор...

    Мени эшитаётганларга айтарим: умидсизликка тушманг... Инсон нафрати сўнади, диктатура эса қулайди.

    Биз охир оқибат бу урушда ғалаба қозонишга бурчлимиз ва бизга айнан шундай якунни тақдим этадиган фильм зарур. Ҳар бир овоз ҳурликни қўлласин. Энг аввало, ҳар дам қўллагани каби, кино овози.

    Барчангиздан миннатдорман!

    Яшасин Украина!

    20.05.2022, 14:34   Изоҳ (0)   23507
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.