Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Маҳалла» телеканали томонидан эфирга узатилган кўрсатув давомида адвокат фоҳишахоналар фойда келтираётганини айтгани акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.

Фото: Видеодан кадр

Фото: Видеодан кадр

«Фоҳишахоналар борми бизда? Нима учун ёпмаймиз? Бизда буларни ёпиш имкони бор, битта тадбир эълон қилиниб, ҳаммасини ёпиб юборишимиз мумкин. Уни ёпмаймиз, чунки бизга фойда келтиради. У ердан қайсидир жиноятчини аниқлаймиз, фоҳишахоналар орқали наркотик моддалар тарқатилади», — деган адвокат кўрсатувдан олинган парчада.

Маълум бўлишича, ушбу лавҳа 18 май куни «Маҳалла» телеканали орқали эфирга узатилган «Минбар» кўрсатувидан олинган. Адвокат Амрулло Аҳмедовнинг ўзи Facebook’даги саҳифаси орқали ушбу видео юзасидан изоҳ берди.

Унинг сўзларига кўра, кенг тарқалган контекст видео омманинг эътиборини тортиш ва унга нисбатан ёмон фикр уйғотиш учун тарқатилган бўлиб, унда аслида бошқа мақсадга айтилган фикрлар ташлаб юборилган.

«Шахсан менга бу ҳолатдан ким ёки қайси ташкилот манфаатдор бўлиши маълум эмас. Лекин  фоҳишалар ёрдамида наркобизнесни тарғиб қилиш, ёшларимизни жиноят содир этиш йўлига етаклаш нотўғри усул эканлигини ва бундан воз кечиш зарурлигини таъкидламоқчи бўлиб айтган фикрларим шунчаки қирқиб ташланган. Ушбу нутқимда биз деб гапирганимнинг боиси ҳам ушбу иллатга барчамиз масъул эканлигимизни билдиради.

Шахсан мен, қайсидир тизимни танқид қилиш билан эмас, балки фоҳишалар орқали наркобизнес ва бошқа жиноятларни тарғиб этиш ҳолатларига чек қўйишимиз ва шу орқали эски услубдан воз кечиш зарурлигини таъкидлагандим», — деган у ва ўша кунги нутқининг тўлиқ видеосини тақдим этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди