Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Амур вилоятида саломатлиги ёмонлашган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига асли Қорақалпоғистондан бўлган фуқаро Э.Э. саломатлиги ёмонлашгани ва молиявий қийин аҳволда қолиб ватанга қайтиб кетолмаётганини айтиб, мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, фуқаро жорий йил февраль ойида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Амур вилоятига ишлаш учун келган. Иш жараёнида соғлиғида муаммолар юзага келган ва Свободний шаҳар шифохонасида даволаниб чиққан.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси ва Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида Э.Э. ватанга қайтарилган.

Аввалроқ Москва вилоятида содир бўлган ёнғин оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани, Россияда иш берувчи томонидан паспортлари олиб қўйилган ўзбекистонликларнинг ҳужжатлари қайтарилгани, Новосибирскда вояга етмаган фарзанди билан қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ватанга олиб келингани хабар қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова