Маълумки, идиш-товоқ губкаларини имкон қадар тез-тез янгилаб туриш лозим. Акс ҳолда турли бактериялар жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Аммо эскирган губкаларни шунчаки ташлаб юбориш керакми? «Новий очаг» нашри эскирган губкалардан яна қандай мақсадда фойдаланиш мумкинлигини маълум қилди.
Педикюр қилиш
Педикюр — бу нозик нарса. Битта нотўғри ҳаракат билан бутун иш беҳудага кетиши мумкин. Тирноқларда гўзалликни сақлаб қолиш учун губкадан оёқ бармоқлари орасини махсус ажраткичлар билан қулайлик яратиш мумкин. Бунинг учун губка бўлакларидан фойдаланишни тавсия этамиз.
Музлаткичдан ортиқча намликни олиб ташлаш
Музлаткичдаги ортиқча намлик мева ва сабзавотларнинг чиришига олиб келади. Озиқ-овқат бўлимига бутунлай қуруқ губкани жойлаштириш керак. У сувни шимиб олади ва шу билан меваларни сақлаш муддатини узайтиради. Истеъмол содаси эса ёмон ҳиддан халос қилади.
Соябон учун ўрнатгич
Губка соябон илгичнинг пастки қисмига қўйилади. Шундай қилиб, пастки қисмни намлик ва моғордан ҳимоя қилиш мумкин. Илгич тагини мунтазам тозалашдан кўра эски губкани олиб ташлаш ва уни янгиси билан алмаштириш анча осон.
Тирноқ бўёғини тозалаш воситаси
Ушбу лайфхак кўплаб пахта ёстиқчаларини тежайди, губка тирноқ юзасидан лакни олиб ташлашга сарфланади. Губка лак тозалаш воситасининг идиш ўлчамига кўра кесилади ва унга ботирилади. Керакли вақтда губка ўзида сақлаб турган восита билан лакни ўчириши мумкин. Сўнгра яна идишга солиниб, қопқоқ қисми ёпилади. Вақти-вақти билан губкалар ўзгартириб турилади.
Кир ювиш
Кир ювиш машинасига махсус тўпларни солиш орқали либослардан соч толалари ва уй ҳайвони юнгларини осон тозалаш мумкин. Тўпларни харид қилишда пул сарфламаслик учун оддий губка ёрдам беради. Уни 4 бўлакка кесиб, тўплар ўрнига машинага қўйилади. Бўлаклар сонини 10 тагача орттириш мумкин. Сўнгра қуритишга қўйилади.
Мавзуга доир:
- Уй шароитида фольгадан фойдаланишнинг сиз билмаган 15 хил ноодатий усули
- Нафақат кийимларга зарар етказадиган, балки кир ювиш машинасини ҳам бузадиган кир ювишдаги хатоликлар
- Юмшоқ мебель ва гиламларни тозалашда қўл келадиган тавсиялар (фото)
- Кўзойнак, телефон ва қоғоз салфетка билан артиш тавсия этилмайдиган бошқа 6 буюм
Изоҳ (0)